Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва буғ Қозонлари ва турбиналарининг ишлаш принциплари ва конструкциялари таянч сўз ва иборалар
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
12- маъруза (21.03.2020 й.) (2)
Қўш қувурли иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналарни «қувур
ичида қувур» туридаги иссиқлик алмашгичлар деб ҳам юритилади. «Қувур ичида қувур» туридаги ускуна бир неча элементлардан тузилган. Ҳар бир элемент катта диаметрли ташқи қувур ва концентрик ҳолда жойлашган ички кувурдан иборат. Ички қувурдан иситилаѐтган муҳит ҳаракат қилса, қувурлараро бўшлиқдан эса совитилаѐтган агент ҳаракат қилади. Қўш қувурли иссиқлик алмашгичлар йиғма ѐки нойиғма ҳолида, бир ва кўп оқимли қилиб тайѐрланиши мумкин. 8.7-расмда бир оқимли иссиқлик алмашгич кўрсатилган. Бу ускуна бир неча элементлардан тузилган бўлиб, ҳар бир элемент ташқи (ѐки қобиқ сифатида) қувур 2 ва ички (ѐки иссиқлик алмашувчи) қувур 1 дан иборат бўлади. Элементлар вертикал қаторга тизилган бўлиб, иссиқлик алмашиниш секциясини ташкил этади. Ички қувурлар тирсаклар 3 орқали, ташқи қувурлар эса фланецлардаги штуцерлар 4 ѐрдамида бириктирилади. Ички қувурларнинг ва қувурлараро бўшлиқнинг кўндаланг кесимлари кичик бўлганлиги сабабли кичик сарфларда ҳам иссиқлик ташувчи агентларни катта тезлик билан ўтказиш мумкин. Шунинг учун бу иссиклик алмашгичда юқори кўрсатгичли иссиқлик ўтказиш коэффициентига эришиш мумкин ва ускунанинг масса бирлигига тўғри келадиган иссиқлик миқдори қобиқ-қувурли ускуналарга нисбатан юқори бўлади. Бундан ташқари, иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлиги катта бўлгани учун, қувурларнинг юзасида ҳар хил ифлосликлар ҳосил бўлмайди. Бу турдаги ускуналар юқори босимда ва иссиқлик ташувчи агентларнинг сарфланиш миқдори кам бўлганда ҳам ишлайди. Уларнинг афзаллиги: иссиқлик ташувчи агентлар катта тезликка эга бўлганлиги учун иссиқлик ўтказиш коэффициентининг қиймати ҳам катта, ускунани тайѐрлаш осон, гидравлик қаршилиги кам. Иссиқлик алмашиниш кўрсатгичлари бир хил бўлган шароитда «қувур ичида қувур» турдаги ускуналар қобиқ-қувурли ускуналарга нисбатан ўлчамлари катта бўлади ва тайѐрланиши учун кўп металл сарфланади. 8.7-расм. Қўш қувурли иссиқлик алмашгич: 1-ички қувурлар; 2-ташқи қувурлар; 3-тирсаклар; 4-бирлаштирувчи патрубкалар; I ва II – иссиқлик ташувчи агентлар. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling