Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
-§. Ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш. Умумий талаблар
Download 126.38 Kb.
|
ПТБ узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва тақсимлаш қурилмаларида ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш
4-§. Ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш. Умумий талаблар
27. Ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш иш жойига янглишиб кучланиш берилганда, ишловчиларни электр токидан жароҳатланишдан ҳимоялаш мақсадида бажарилади. 28. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагичлар бевосита кучланиш йўқлиги текширилганидан сўнг ўрнатилиши керак. Кўчма ерга улагичлар аввал ерга, ундан кейин кучланиш йўқлиги текширилигандан сўнг ток ўтказувчи қисмларга уланиши лозим. Кўчма ерга улагичларни олиш тескари тартибда: аввал ток ўтказувчи қисмлардан, сўнгра ердан ажратиб олиб амалга оширилади. 29. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида кўчма ерга улагични ўрнатиш ва ечиб олиш операциялари диэлектрик қўлқопда, изоляцияловчи штангани қўллаган ҳолда бажарилиши керак. Ўрнатилган кўчма ерга улагич қисқичларини маҳкамлаш штанга ёрдамида ёки бевосита қўлда диэлектрик қўлқоп кийиб бажарилиши керак. Ерга улаш учун бу мақсадларга мўлжалланмаган симлардан фойдаланиш, шунингдек, ерга улагични бураб улаш тақиқланади. 5-§. Подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва тақсимлаш қурилмаларида ток ўтказувчи қисмларни ерга улаш 30. Кучланиши 1000 В дан юқори электр қурилмаларида иш олиб бориш учун узилган участкага қайси томондан кучланиш берилиши мумкин бўлган барча фазаларга, қутбларга ерга улагич ўрнатилиши шарт. Ишларни бажариш учун узилган йиғма шиналар бундан мустасно, уларга битта ерга улагични ўрнатиш етарлидир. ТҚда ишланганда, ушбу қурилмани таъминловчи линиянинг қарама-қарши учларида ерга улагични ўрнатиш талаб этилмайди. Бунда ишларни бажариш жараёнида ерга улагични олиб ишлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита ишлар бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчиргичлар, ажраткичлар, бўлгичлар ёки юклама ўчиргичларининг ўчирилиши, сақлагичларнинг олиб қўйилиши, шиналар ёки симларнинг демонтаж қилиниши билан ажратилиши мумкин. 31. Бевосита иш жойидаги ток ўтказувчи қисмларда ушбу қисмлар токдан жароҳатланишга олиб келадиган илашган кучланиш (потенциал) остида қолиши мумкин бўлса ёки уларга бегона манбадан (пайвандлаш аппарати, ёритиш тармоқлари ва шунга ўхшаш) кучланиши 42 В ўзгарувчан ва 110 В ўзгармас ток берилиши эҳтимоли бўлса, қўшимча ерга улагичлар ўрнатилиши лозим. 32. Ток ўтказувчи қисмларга ўрнатилган кўчма ерга улагичлар кўзга кўринадиган узилиш билан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб қўйилиши лозим. Ерга улагичлар бўёқдан тозаланган жойга ўрнатилиши керак. 33. ЁТҚда кўчма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг улаш учун белгиланган жойларига ўрнатилиши керак. Бу жойлар бўёқдан тозаланиб, қора қалин чизиқ билан белгилаб қўйилади. ЁТҚ ва ОТҚдаги кўчма ерга улагичларни ерга улаш магистралига ёки ерга уланган конструкцияларга улаш жойлари бўёқдан тозаланган ва маҳкамлаш учун мослашган бўлиши лозим. 34. Ерга улагични ўрнатишнинг имкони бўлмаса ёки конструкциясига кўра ўрнатиш хавфли бўлган электр қурилмаларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, алоҳида турдаги КТҚда) янглишиб иш жойига кучланиш берилишига йўл қўймаслик учун иш жойини тайёрлашда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиши шарт. Ушбу чораларга: ўчирилган аппаратлар ва узатмаларни қулфлаб қўйиш; ажраткичлар, рубильниклар, автомат ва бошқаларнинг юқори контактларини ёки пичоқларини резинали қалпоқ ёки изоляция материалидан ясалган қаттиқ тўшама билан тўсиш; коммутация аппарати билан кетма-кет уланган сақлагичларни олиб қўйиш ва бошқалар киради. Бу техник чора-тадбирлар эксплуатацияга оид маҳаллий йўриқномада кўрсатилиши шарт. Кўрсатилган қўшимча чораларни бажариш имкони бўлмаган тақдирда, бевосита иш жойига ТҚнинг, шчитнинг, йиғманинг таъминловчи линиянинг учлари тармоқдан узилиши шарт. Бундай электр қурилмаларининг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан аниқланади ва тасдиқланади. 35. Ушбу қурилмада электр майдон таъсирида кучланиш пайдо бўлмаслик шарти билан ва бегона манбадан ёки тескари трансформация йўли билан бу қурилмага кучланиш берилиши мумкин бўлган симлар, кабеллар ва шиналар барча тарафдан ажратиб қўйилган ҳолларда, ушбу электр қурилмаларида ишларни бажаришда ерга улагич ўрнатиш талаб этилмайди. Ажратилган кабелларнинг учлари бундай ҳолларда бир-бири билан қисқа туташтирилган ва ерга уланган бўлиши шарт. 36. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ТҚнинг, шчитларнинг йиғма шиналарида ва ушбу шиналарнинг йиғмаларида (изоляция билан қопланган симлардан ясалган шиналардан ташқари) кучланиш олиниб ишланганда, бу шиналарга ерга улагич ўрнатилиши керак. Ушбу ТҚ, шчитлар, йиғмаларнинг уланмаларига ва улардан таъминланувчи ускуналарга ерга улагич ўрнатиш зарурати ва имкони наряд, фармойиш берувчи шахс томонидан белгиланади (мазкур Қоидаларнинг 60-банди). 37. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида: ерга уловчи пичоқларни тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган камида IV гуруҳга эга бўлган битта шахс якка ўзи бажаришига рухсат этилади; кўчма ерга улагичларни ўрнатиш электр хавфсизлиги бўйича камида IV ва III гуруҳга эга бўлган тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлардан бўлган икки шахс томонидан бажарилиши керак. Камида III гуруҳга эга бўлган иккинчи шахс таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлиши ва у электр қурилмасининг схемаси билан танишиб чиққан ҳамда йўл-йўриқ олган бўлиши керак; ерга уловчи пичоқларни узиш ва кўчма ерга улагични олиш тезкор ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган камида III гуруҳга эга битта шахс томонидан бажарилиши мумкин. 38. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида ерга улагични ўрнатиш ва олиб ташлаш бўйича барча операцияларни тезкор ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан бўлган, электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган битта шахс бажаришига рухсат этилади. 39. Агар бажарилаётган ишнинг хусусиятига кўра талаб этилса (масалан, изоляция қаршилигини ўлчаш ва шунга ўхшаш), иш жойини тайёрлаш вақтида ўрнатилган ерга улагичларни вақтинча олиб туришга рухсат этилади. Бунда иш жойи мазкур Қоидаларнинг талабларига тўла мос равишда тайёрланиши керак ва фақат ишни бажариш вақтида халақит бериши мумкин бўлган ерга улагичлар олиб қўйилади. Ерга улагичларни вақтинча олиб туриш ва қайта ўрнатиш тезкор ходим ёки унинг кузатуви остида электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси томонидан бажарилади. Маҳаллий тезкор ходимлари бўлмаган кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ерга улагични вақтинча олиб туриш ва қайта ўрнатиш ижозат берувчи шахс бўлмаган ҳолларда жавобгар раҳбар ёки иш бажарувчи, ёки унинг кузатуви остида камида III гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси томонидан бажарилиши мумкин. Нарядни топшириш пайтида ерга улагични вақтинча олиб туришга рухсат, унинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида бу операция қаерда ва қайси мақсадлар учун талаб қилиниши тўғрисида ёзиб қўйилади. Download 126.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling