Истеъмолчилар ҳУҚУҚларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»


Download 35.06 Kb.
bet4/5
Sana28.03.2023
Hajmi35.06 Kb.
#1301176
1   2   3   4   5
Bog'liq
414 сонли Қарор

I. Асосий қоидалар
1. Ушбу Низом «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Низом Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ( кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади)нинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади.
3. Жамғарма Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳузурида ташкил этилади.
II. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсади ва вазифалари
4. Жамғарма жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларини, кафолатларини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш;
ҳаракатнинг самарали фаолият кўрсатишини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадбирларнинг ривожлантирилишини ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
III. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзоларининг манфаатдорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзолари ташаббуси натижасида ва ташаббусига кўра аниқланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жарима солинган тақдирда, олиб қўйиладиган ва Жамғармага ўтказиладиган маблағларнинг 35 фоизи уларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
7. Жамғармага тушадиган маблағлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг махсус ҳисоб рақамида жамланади.

Download 35.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling