ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
2-расм. Халқаро меҳнат миграциясини (ХММ) тартибга солиш турлари
1
4 жадвал. Халқаро меҳнат миграциясини таритибга солиш турлари
2
Иммиграцияни тартибга
солиш
– иммигрантларнинг иш билан банд бўлгани учун солиқ тўлаши;
– мигрантларни қабул қилишда мамлакат иқтисодиётига инвестиция
киритувчи мигрантларга афзаллик бериш;
– иммигрантлар меҳнатидан фойдаланувчи тадбиркорларнинг солиққа
тортилиши;
– иммигрантларнинг мамлакатда қолиш давомийлигини чеклаш;
– иммигрантларни кириб келишини чеклаш;
– хорижий ишчиларни ўз ватанларига мажбурий равишда чиқариб
юбориш (депортация);
– меҳнат мигрантларининг ихтиёрий равишда кўчиб ўтишлари
(репатриация)ни рағбатлантириш;
– вақт билан боғлиқ чекловлар;
– санкция қўйиш;
– ман қилишлар.
Эмиграцияни тартибга
солиш
– хориждан келадиган валюта ўтказмаларини рағбатлантириш ва
улардан самарали фойдаланиш воситалари;
– миллий банкларда валюта қуйилмалари учун имтиёзлар тақдим этиш;
– меҳнат эмигрантларига солиққа тортилмайдиган қимматбаҳо
қоғозларни сотиш;
– қайтиб келаётган мигрантлар учун бож имтиёзлари;
– хорижга чиқиш паспортларини чеклаш;
– маълум бир категориядаги ишчиларни хорижга чиқишини ман қилиш;
– эмиграция квоталарини жорий қилиш;
– эмигрантларга имтиёзли кредитлар бериш;
– меҳнат миграцияси бўйича халқаро келишувлар бажарилишини
назорат қилиш мақсадида махсус фонд ва ваколатхоналар ташкил этиш.
Реэмиграцияни тартибга
солиш
– моддий компенсация дастурлари: рецепиент мамлакатдаги фаолиятини
муддатидан аввал тарк этган иммигрантларга тақдим этилади. Бундай
тўловлар бюджет таркибидаги харажатларга қўшимча юк туғдирмайди,
чунки улар ижтимоий суғурта ёки пенсия ҳисобидан тўланади;
– касбий тайёргарлик дастури: иммигрантларнинг ўз ватанларига
қайтишлари ва у ерда уларнинг юқори иш ҳақи ва истиқболли иш
ўринларида иш билан таъминлашларига ёрдам бериш мақсадида амалга
оширилади;
– оммавий эмиграция мамлакатларига иқтисодий ёрдам бериш дастури;
– рецепиент мамлакатлар донор мамлакатлар билан мигрантларнинг пул
ўтказмалари бир қисмини инвестиция шаклида ўтказишлари.
1
Маълумотлар асосида муаллифлар томонидан тузилди.
2
Жадвал муаллифлар томонидан тузилди.
46
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА