Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна


INTERNATIONAL LABOR MIGRATION PROCESSES


Download 313.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana28.12.2022
Hajmi313.2 Kb.
#1015749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari

INTERNATIONAL LABOR MIGRATION PROCESSES
In the article is analyzed the regulation of labor migration. There the regulation of labor migration 
is considered on three levels: at the national, regional and international levels. Organizations regulating 
migration processes at the international level and their conventions were studied. The theories related to 
the regulation of international labor migration have been studied from economics point of view.
Key words: theories of migration, international labor migration, regulation, international organizations, 
regulation of labor migration.
39
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
Кириш.
Жаҳон иқтисодиётининг турли соҳаларида авж 
олаётган глобаллашув жараёнлари мамлакат­
лар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ортишига, 
алоҳида фаолият кўрсатаёган бозорларнинг эркин­
лаштирилишига ва уларнинг умумий жаҳон меҳнат 
бозорига интеграциялашувининг чуқурлашувига 
хизмат қилмоқда. Бугунги кунга келиб дунёнинг 
деярли 200 та мамлакати жаҳон меҳнат бозори­
нинг таркибий қисми бўлмиш халқаро меҳнат 
бозорида иштирок этмоқда. Халқаро миграция 
ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдаги жами 
халқаро меҳнат мигрантларининг сони 272 мил­
лион кишига етган бўлиб, улар томонидан амалга 
оширилган пул ўтказмаларининг ҳажми 689 мил­
лиард АҚШ долларига етган
1
.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Меҳнат миграциясининг салбий оқибатларини 
камайтириб, унинг ижобий оқибатларини оши­
риш мақсадида кўпгина мамлакатлар тажрибаси 
асосида ишлаб чиқилган мазкур жараённи дав­
лат томонидан тартибга солиниши билан боғлиқ 
чора­тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Дав­
лат томонидан меҳнат миграциясини тартибга 
солишнинг оқибатлари мунозараларга сабаб 
бўлиши туфайли мазкур жараённи тартибга солиш 
нафақат иммигрантларни жалб қилиш ва миграци­
яни рағбатлантириш, балки миграция оқимларини 
қисқартиришга ҳам йўналтирилиши мумкин. 
Халқаро меҳнат миграциясини тартибга 
солишда миграцион сиёсат назарда тутилган 
бўлиб, бу борада кўплаб олимлар ўз таърифла­
рини бериб ўтганлар. Уларнинг илмий натижала­
рини ўрганиш услубий ва амалий жиҳатдан кун­
нинг долзарб масалаларидандир.

Download 313.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling