Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна
-жадвал. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқини ҳимоя қилувчи асосий конвенциялар
Download 313.2 Kb. Pdf ko'rish
|
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
3-жадвал. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқини ҳимоя қилувчи асосий конвенциялар
1 Конвенция номи Қабул қилинган йил Конвенциянинг асосий мазмуни “Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ХМТнинг 97сонли Конвенцияси 2 1949 Миллий ишчилар ва қонуний мигрантлар ўртасида тенгликни ўрнатиш, иш билан таъминлаш, яшаш ва меҳнат шароитлари, ҳуқуқий ҳимоя, солиққа тортиш, ижтимоий ҳимоя каби соҳалар. “Миграция соҳасидаги суиистеъмоликларни бартараф этиш ва меҳнат мигрантларига имконият ва муносабатларда тенгликни таъминлаш тўғрисида”ги ХМТнинг143сонли Конвенцияси 3 1975 Мигрантларни эксплуатация қилиш ва одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний мигрантларни ҳимоя қилишни таъминлаш ва қонуний мигрантларни қабул қилувчи жамиятга қўшилиши учун шароит яратиш нормаларини белгилайди. “Барча меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги халқаро конвенция 4 1990 Ушбу халқаро конвенция юқоридаги иккита конвенция асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда меҳнат мигрантларининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва фуқаролик ҳуқуқларини тан олиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд. 44 МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144) 1. Эмиграцияни тартибга солиш. Эмигра ция сиёсатининг асосини ишчининг мамлакатдан чиқиб кетиши, унинг хорижда бўлиши ва вата нига қайтиши билан боғлиқ бўлган реэмиграция циклининг тўлиқ учта фазаси тартибга солиш таш кил қилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг маъ лумотига кўра, эмиграция сиёсати ишсизликни қисқартиришга, экспортимпорт операцияларини баланслаштириш учун валюта ўтказмаларининг кириб келишига, меҳнат мигрантига хорижда муно сиб турмуш даражасини таъминлашига, мигрант нинг хорижда ўзлаштирган касб ва таълими нинг ўз ватанига қайтиб келган талабга мослаш тиришга йўналтирилган бўлади. Ушбу мақсадда қулай эмиграцион муҳитни яратиш учун билво сита ва эмиграция оқимларининг хажми ва тар кибини тўғридантўғри тартибга солинади. 2. Иммиграцияни тартибга солиш. Аксарият ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар имми грацияни тартибга солишда селектив усулдан фой даланадилар. Бундай усулнинг моҳиятини давлат нинг мамлакат учун зарур бўлган бир қатор катего риядаги ишчиларнинг кириб келишига қаршилик кўрсатмаслиги, қолганларининг эса, кириб кели шига тўсқинлик қилиши билан изоҳлаш мумкин. Қабул қилувчи мамлакат тилини билувчи юқори малакали мигрантлар дарҳол мамлакатнинг нетто солиқ тўловчисига айланадилар. Бундай сиёсат дан АҚШ, Канада, Буюк Британия каби бой мам лакатлар кўп фойдаланадилар. Жалб қилиниши афзал кўриладиган иммигрантларнинг рўйхати турли мамлакатларда турлича бўлсада, одатда улар қуйидаги категорияларга тегишли бўлади: 1) қурилиш, қишлоқ ва уй хўжалиги, мавсу мий каби оғир, зарарли, кир ва малакасиз ишларни минимал иш ҳақи эвазига бажаришга тайёр бўлган ишчилар; 1 Муаллифлар томонидан тузилди. 2) дастурчилар, ихтисослашган мутахассислар каби янги ва истиқболли тармоқлар учун мутахас сислар; 3) олмос кесувчилар, суръат реставраторлари, шифокорлар, даволашнинг ноанъанавий усулла рини қўлловчи ноёб касб вакиллари; 4) мусиқачилар, артистлар, олимлар, спорт чилар каби жаҳонга танилган мутахассислар; 5) ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатга ўз фаолиятини кўчириб ўтказувчи, инвестиция киритувчи ва янги иш ўринларини яратувчи йирик ишбилармонлар. Аксарият рецепиент мамлакатларда имми грант учун рухсатнома иш берувчи ва ишга ёлла нувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ва меҳнат вазирлиги хулосасига таяниш асосида тақдим этилади. Ушбу хулосада иммигрантга таклиф қилинаётган иш ёки меҳнат талаб этила ётган махсус малака ёки бошқа сабаб туфайли маҳаллий ишчилар томонидан бажарила олмас лиги кўрсатилиши лозим. Иммиграция учун нор матив ҳуқуқий асос бир қанча қонун ва қонуности актларига таянади. 3. Реэмиграцияни тартибга солиш. Мамла катдаги ишсизликнинг асосий сабабини мамлакатга кириб келаётган катта миқдордаги иммигрантларга боғловчи касаба уюшмалари томонидан босим нинг ортиши туфайли аксарият ғарб мамлакатлари 1970 йиллардан бошлаб иммигрантларни ўз ватан ларига қайтиб боришга рағбатлантирувчи дастур ларни ишлаб чиқа бошладилар (4жадвал). Download 313.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling