Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 313.2 Kb. Pdf ko'rish
|
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот мақсади.
- Тадқиқот методлари.
- Илмий моҳияти.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
ган воситалар тизими бўлиб, унинг ёрдамида дав лат, шунингдек, унинг жамоат институтлари маъ лум тамойилларга риоя қилган ҳолда, маълум бир жамиятнинг ҳозирги ва келажакдаги ривожланиш босқичига мос келадиган мақсадларга эришишга интилади 2 . Ушбу келтирилган тадқиқотлар ва қарашлар мухим илмий, амалий ва услубий ахамиятга эга. Буларга таянган холда меҳнат миграциясини тартибга солишни давлат, минтақа ва халқаро миқёсида таҳлил қилиш, миграция жараёнларини халқаро миқёсида тартибга солувчи ташкилотлар ва уларнинг конвенциялар моҳияти ва халқаро меҳнат миграциясини тартибга солиш билан боғлиқ назарияларга асосланиб миграцион жара ёнларни тартибга солишнинг иқтисодий омилла рини қўллаш муҳим илмий аҳамият касб этади. Тадқиқот мақсади. Халқаро меҳнат миграци яси жараёнларини тартибга солишнинг методоло гик жиҳатлари бўйича жаҳон ташкилотларининг тажрибасини тадқиқ этган ҳолда, халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини уч миқёсида тартибга солишга доир илмий тавсиялар ва амалий таклиф лар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот методлари. Мақолада тадқиқотнинг назарий ва эмпирик усулларидан фойдаландик. Мақолада сўнгги тадқиқот нашрлари таҳлили 1 Маълумотлар асосида муаллифлар томонидан тузилди. 2 M. Giugni, F. Passy Dialogues on migration policy. – Oxford: Lexington Books, a division of Rowman & Littlefield, 2006. С.21 берилган. Тадқиқот методологиясида тизимли ёндашув, кузатиш, таққослаш, мавҳумлаштириш, идеаллаштириш ва гуруҳлаш усуллари қўлланилган. Илмий моҳияти. Халқаро меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича жаҳон таж рибасидан фойдаланган ҳолда таклиф ва тавсия лар ишлаб чиқишдан иборат. Илмий таърифларни умумлаштирган ҳолда, дав латнинг миграция сиёсати бу мамлакат ҳудудида миграция жараёнларини тартибга солишга қаратилган сиёсий институтларнинг мақсадли фао лиятидир дейиш мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, меҳнат мигра цияси уч миқёсида, яъни давлат, минтақа ва халқаро миқёсида тартибга солинади 3 (1жадвал). Халқаро меҳнат миграциясини давлат миқёсида тартибга солиш миграция оқимларини назорат қилиш, ўзўзидан ривожланиб бораётган мигра ция жараёнларининг салбий оқибатларини бар тараф этиш, муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шароит яратиш, шунингдек, бош пана изловчиларга нисбатан инсонпарвар муно сабатини таъминлаш каби йўналишлардан ибо рат. Шунингдек, миграцияни тартибга солиш сиё сати давлатнинг ташқи сиёсий, иқтисодий, демо график, ижтимоиймаданий, ҳуқуқий ва бошқа йўналишларининг ажралмас қисми ҳисобланади. 3 Қодирова З.А. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат бозорига интегра цияллашуви. Монография. Т.: Иқтисодиёт, 2016. 62 бет. Download 313.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling