Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 313.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana28.12.2022
Hajmi313.2 Kb.
#1015749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2021, 8(144)
тида, МДҲ миқёсидаги меҳнат миграциясини тар­
тибга солишни келтириш мумкин (2­жадвал).
Асосий натижалар. Халқаро меҳнат мигра­
циясини муҳим аҳамияти шундаки, мазкур жара­
ённи тартибга солиш аҳоли кўчишининг турли 
босқичларида таъсирга эга бўлган ва бир­бирига 
мос бўлган манфаатга эга бўлган икки ва ундан 
ортиқ субъектлар томонидан амалга оширилади. 
Агар импортёр мамлакат мигрантнинг мамлакатга 
кириб келиши ва ундан фойдаланишга жавобгар 
бўлса, экспортёр мамлакат мигрантларнинг мам­
лакатдан чиқиб кетиши ва хориждаги манфаат­
ларининг ҳимоя қилинишини тартибга солишга 
масъул ҳисобланади. Аксарият ҳолларда импор­
тёр ва экспортёр мамлакатларнинг манфаатлари 
бир­бирлари билан чамбарчас боғлиқдир. Импор­
тёр ва экспортёр мамлакатларнинг ўзаро манфаат­
лилигининг ҳуқуқий томони бу мазкур жараённинг 
миграция масалаларидаги икки ёки кўп томонлама 
келишувлар шаклида амалга оширилади.
Халқаро миқёсида миграция жараёнларини 
тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг роли 
муҳим аҳамият касб этади. ХМТ­1919 йил , UNESCO 
1945 йил, UNHCR 1950 йил, IOM 1951 йил, ОЕCD 
1964 йил, UNFPA 1969 йил, OHCHR 1993 йил , GMG 
2006 йилда ташкил топган. 
Халқаро меҳнат ташкилотининг бандлик дои­
расидаги 1976 йилда Халқаро конференцияда 
қабул қилинган Ҳаракатлар дастурига мувофиқ, 
ишчи кучини ёллаш жараёнлари импортёр ва экс­
портёр мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий 
эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда икки ёки кўп 
томонлама келишувлар асосида амалга ошири­
лиши мумкин. 
Хусусан, халқаро миграция жараёнларини тар­
тибга солишда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) 
нафақат мамлакат фуқаролари, балки у ерда 
меҳнат қилаётган хорижлик фуқаролар, хусусан 
меҳнат мигрантларининг ижтимоий­иқтисодий 
тараққиёт ва меҳнат қилиш шароитларини яхши­
лашга чақиради. ХМТнинг асосий вазифаси ижти­
моий адолат ва тенглик тамойилларидан келиб 
чиққан ҳолда, барчани самарали ва тўланадиган 
иш ҳақи билан таъминлашдан иборатдир. ХМТ 
доирасида иш ҳақи, иш куни давомийлиги, таъ­
тил ва меҳнат муҳофазаси соҳаларида меҳнат стан­
дартларини белгиловчи конвенция ва тавсиялар 
қабул қилинади. 
Меҳнат миграциясига эҳтиёж сезган ихтиёрий 
мамлакат учун комплекс чора­тадбирлар дастури 
мавжуд бўлиб, бундай мамлакатлар учун энг 
биринчи ва асосий қадам ­ бу миграция соҳасидаги 
конвенцияларни ратификация қилишдир. Хусусан, 
меҳнат миграциясини халқаро миқёсида тартибга 
солишда фаол иштирок этиб келаётган ХМТ томо­
нидан ишлаб чиқилган конвенция ва тавсиялар 
муҳим аҳамиятга эга. 
ХМТ томонидан бугунги кунга қадар 188 га 
қадар конвенция ва 200 та тавсиялар қабул 
қилинган. ХМТ ўз фаолияти давомида меҳнат 
миграцияси жараёнлари ва меҳнат мигрантлари 
ҳуқуқлари ҳимояси масалаларига алоҳида эъти­
бор қаратади. Бу борада ташкилот томонидан 3 
та асосий конвенция қабул қилинган
1
(3­жадвал).
Ушбу учта конвенция «Миграция тўғрисидаги 
халқаро хартия» деб номланади ва мигрантлар­
нинг ҳуқуқларини белгилайдиган кенг ҳуқуқий 
асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу конвенция­
лар миграция жараёнларини тартибга солиш 
бўйича ҳам, халқаро ҳамкорлик учун ҳамда 
халқаро ишчи кучини ҳисобга олган ҳолда мил­
лий макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади.
Мазкур конвенциялар ратификациясининг 
сўнгги ўн йилликда суст боришини меҳнат мигрант­
ларининг, айниқса ноқонуний мигрантларнинг 
умуминсоний ҳуқуқлари ва стандартларининг тан 
олинишида сиёсий қаршиликларнинг мавжудлиги 
билан изоҳлаш мумкин. Аммо шу ўринда ушбу кон­
венцияларни ратификация қилган мамлакатлар­
нинг меҳнат миграциясини самарали тартибга 
солиш ва бошқариш, меҳнат мигрантлари ва улар­
нинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш ҳамда ноқонуний миграцияни олдини 
олиш борасида ижобий ютуқ ва натижаларга эри­
шиб келаётганига алоҳида урғу бериш зарур. 
Шу ўринда, меҳнат мигрантларининг 
ҳуқуқларини поймол қилиш, миграция соҳасида 
суистеъмолликларга, ноқонуний миграция ва 
одам савдосига қарши курашиш мақсадида ХМТ 
конвенцияларида белгилаб берилган талаблар­
нинг ҳам рецепиент, ҳам донор мамлакатларида 
аъло даражада бажарилишини кўришимиз мум­
кин. Бунга мисол сифатида “одам савдоси” бўйича 
Европа Иттифоқи Директив Кенгаши, болалар ва 
аёллар савдосига қарши кураш бўйича Меконг 
субминтақавий лойиҳаси (Въетнам, Камбоджа, 
Лаос, Тайланд ва Хитойда амалга оширилди), 
уй хизматчилари сифатида банд бўлган меҳнат 
мигрантлари ташкилоти, кишиларни ноқонуний 
1
Қодирова З.А. Глобаллашув шароитида халқаро 
меҳнат бозоридаги жараёнларнинг тартибга соли­
ниши. // Ижтимоий фикр­инсон ҳуқуқлари. № 4. 
2015 й. ­ 52­61 б.
43
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА



Download 313.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling