Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2021, 8(144) Қодирова Зулайхо Абдуҳалимовна


Download 313.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana28.12.2022
Hajmi313.2 Kb.
#1015749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
hal-aro-me-nat-migratsiyasi-zharayonlarini-tartibga-solishning-uslubiy-asoslari

Илмий муаммонинг қўйилиши. 
Миграция сиёсати деганда, исталмаган мигра­
цияни келтириб чиқарадиган омилларга қарши 
курашиш учун миграция оқимларини тартибга 
солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, 
халқаро шартномалар ва ижтимоий чора­
тадбирлар тўплами тушунилади
2
. В.Бобылевнинг 
фикрига кўра, миграция сиёсати бу тамойиллар, 
мақсадлар ва ҳаракатлар тизимидир, унинг ёрда­
мида давлат ва бошқа сиёсий субъектлар мигрант­
1
International migration report 2020.UN. N.Y. 2020. 
P. 3.
2
Воробьева О.Д. Миграция населения. Вып. 6: 
Миграционная политика. – М.: Минфедерации Рос­
сии, 2001. ­ С. 8.
лар оқимини тартибга солади
3
. Л.Л.Рыбаковский 
эса, миграция сиёсатига концептуал бирлаштирил­
ган воситалар даражасида умумий қабул қилинган 
ғоялар тизими сифатида эътибор қаратиб, улар­
нинг ёрдами билан давлат, шунингдек, бошқа 
давлат институтлари маълум тамойилларга риоя 
қилган ҳолда мақсадга эришишини таъкидлади
4
. 
Бу борада С.В.Рязанцев ҳам миграция сиёсати ­ бу 
ғоялар ва концептуал бирлаштирилган воситалар 
даражасида қабул қилинган тизим эканлигини таъ­
кидлаб, унинг ёрдамида, давлат, шунингдек, унинг 
институтлари, мамлакатнинг тамойилларга риоя 
қилган ҳолда жамият ривожланишининг кейинги 
босқичига мос келадиган мақсадларга эришишни 
назарда тутади
5
.
Тадқиқотчилар Т.A.Прудникова, С.A.Егорова, 
С.A.Акимованинг қарашларига кўра, миграцияни 
тартибга солиш объектив равишда аниқланган 
мақсадлар, вазифалар, миграция соҳасидаги ижти­
моий муносабатларни ривожлантириш тизими, 
миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатлари норма­
лари, шунингдек, миграция жараёни субъектлари 
(жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари, дав­
лат органлари) конституциявий тузум тамойилла­
рига асосланган ва шахсларнинг ҳаракатланиши, 
жойлашиши ва давлат ҳудудида ва (ёки) унинг 
алоҳида ҳудудларида бирлашишига қаратилган, 
рағбатлантирувчи ва назорат қилувчи омиллар 
билан таъминланган жараёндир, деган ёндашувни 
илгари сурадилар
6
.
Ўз навбатида, хорижлик олимлар M.Гиугни, 
Ф.Пaссилар ҳам миграция сиёсати бу давлат 
бошқаруви соҳасига тааллуқли ва ваколатли 
ҳукумат томонидан назорат қилинадиган ва мигра­
ция жараёнларини тартибга солишга қаратилган 
ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солинадиган 
қарорларни қабул қилиш жараёнини ўз ичига оли­
шини маъқуллайдилар. Уларнинг фикрича, давлат 
миграция сиёсати ­ бу концептуал бирлаштирил­
3
Бобылев В. Миграционная политика (сущность, 
структурное строение, основные типы)// Власть. 
№6­2009. – С. 61.
4
Рыбаковский Л.Л. Миграционная политика Рос­
сии: теория и практика // Современные проблемы 
миграции в России: материалы общероссийской 
научной конференции (11–13 ноября 2003г.). – М., 
2003. ­ С. 36.
5
Рязанцев С.В. Материалы международной кон­
ференции. Политика народонаселения: настоящее и 
будущее. – М: МАКС Пресс, 2005. ­ С. 365.
6
Прудникова Т.А, Егорова С.А., Акимова С.А. Пра­
вовые и организационные особенности миграци­
онной политики в ряде зарубежных стран. – М.: 
ЮНИТА­ДАНА: Закон и право, 2013. – С. 10.
40
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА



Download 313.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling