"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Oblomurodov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот методологияси
- Таҳлил ва натижалар
3
6/2018 ( № 00038) www.iqtisodiyot.uz Д.Холланд, Р.Баррел, Л.Кркоска, Х.Томанн, Н.Фабри, С.Зигни, К.Козлов, Д.Манаенков, К.Юдаева, М.Верниковларнинг 4 илмий ишларини келтириш лозим. Республикамиз олимлари илмий ишларида хорижий инвестициялар, уларни жалб этишни рағбатлантириш ва самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва улар самарадорлигини оширишнинг назарий жиҳатлари А.Флмасов, А.В.Вахабов, Б.Б.Беркинов, Н.Х.Хайдаров, Ш.Ғ.Юлдашев, С.С.Насретдинов, Д.Д.Рустамова, А.Содиқов, Н.Г.Каримов, Н.Р.Кузиева, Ж.Муинов, Х.Э.Амонов, Л.Р.Шаюсупова, К.Қ.Исмаилов, Ж.Холтаев, Н.Хашимова, С.Чепель, Б.Б.Валиев ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган. 5 Шу билан бирга, мавжуд тадқиқотларда асосий эътибор хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этишга қаратилган бўлиб, шу жумладан, айрим тармоқлар, ҳудудлар ёки иқтисодий жараёнлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилинлиги билан ажралиб туради. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиётдаги инвестицион жараёнларни жадаллаштириш хорижий инвесторлар фаолиятини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, инвестицияларни жалб этишнинг янги механизмларини жорий этиш масалаларини тадқиқ этишга эътиборни кучайтиришни талаб этади. Тадқиқот методологияси Тадқиқот ишида тизимли таҳлил, статистик маълумотларни гуруҳлаш, солиштирма таҳлил, регрессион таҳлил ва бошқа усуллар қўлланилган. Таҳлил ва натижалар Иқтисодиётдаги инвестицион жараёнларни янада жадаллаштириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашни рағбатлантириш ва инновацион ривожланишни таъминлашда банк хизматларидан фойдаланиш кўламларини кенгайтириш ва инвестицион кредитлашни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Авваламбор, инвестицияларни молиялаштиришда хусусий сектор маблағларининг улуши жадал суръатларда ўсиб бораётганлигини таъкидлаган ҳолда, банк ва молия бозори имкониятларидан фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ялпи инвестицияларни молиялаштиришда банк кредитлари ва бошқа қарз маблағларининг улуши 2000 йилдаги 2,1 фоиздан 2005 йилда 3,1 фоизга, 2017 йил якунлари бўйича эса 13,3 фоизгача кўтарилди. Ушбу кўрсаткич эса халқаро молия бозорларида кузатилаётган тез ўзгарувчан шароитда муҳим ижобий тенденция ҳисобланади. Инвестицияларни молиялаштириш, биринчи навбатда, корхоналар учун кредит 4 Lankes H.P., Venables A.J. Foreign direct investment in economic transition: the changing pattern of investments // The economics of transition. - London, 1996. – Volume 4, No. 2. - pp. 331–347; Barrel R., Holland D. Foreign direct investment and enterprise restructuring in Central Europe // The economics of transition. – London, 2000. – Volume 8, No. 2. – pp. 477-504.; Kozlov K., Manaenkov D. Firms with foreign participation and their influence on export activity in Russia: firm-level panel evidence. – Moscow: New economic school working paper, 2000. – 40 p.; Верников А.В. Оценка масштабов присутствия иностранных банков // Деньги и кредит. – Москва, 2002. - №1. – С.25-30. 5 Вахабов А.В., Разикова Г.Х. и др. Иностранные инвестиции и модернизация национальной экономики. Тошкент: Молия, 2011. – 300 с.; Валиев Б.Б. Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш: Иқт. фан. доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент: 2017. – 46 б.; Каримов Н.Г. Иқтисодий интеграциялашув шароитида инвестицияларни молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш муаммолари: Иқт. фан. доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент: 2007. – 40 б. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling