"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Oblomurodov
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Инвестицион муҳитни яхшилаш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг илмий-назарий, ташкилий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, табиий-хўжалик асослари, жумладан, инвестицион жозибадорлик ва бизнес муҳитга баҳо бериш (World Bank and International Finance Corporation), инвестиция нормаси, иқтисодий ўсиш ва бошқа муҳим иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни эконометрик тадқиқ этиш (International Monetary Fund, IMF), ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида инвестиция муҳити ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш (European Bank for Reconstruction and Development, EBRD), тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар детерминантлари (National Bureau of Economic Research, NBER), инфраструктура лойиҳаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш (Asian Development Bank Institute) билан боғлиқ тадқиқотлар кенг кўламда олиб борилмоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишнинг назарий асослари шакллантирилишида Р.Вернон, С.Х.Хаймер, Ч.П.Киндльбергер, Ф.Т.Книккербокер, Э.М.Грэм, П.Баккли, М.Кассон, М.Э.Портер, К.Кожима, Ж.Х.Даннинг 3 каби етакчи хорижий олимлар хизмати катта. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатлари билан боғлиқ хусусиятларини ўрганишга қаратилган тадқиқотлардан Х.П.Ланкес, К.Мейер, 1 Жаҳон банки классификацияси бўйича ўрта даромадли мамлакатлар қаторига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий даромаднинг миқдори 1,026 АҚШ.доллардан 12,475 АҚШ.долларгача бўлган мамлакатлар киритилади, http://www.worldbank.org/en/country/mic/overview 2 https://data.worldbank.org 3 Vernon R. International trade and international investment in the product cycle // The quarterly journal of economics. – Harvard, 1966. – Volume 83. No.1. – pp. 190-207; Moran T.H. Foreign direct investment and development: the new policy agenda for developing countries and economies in transition. – Washington: Institute of international economics, 1998. – 191 pages. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling