"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Oblomurodov
5
6/2018 ( № 00038) www.iqtisodiyot.uz Мазкур жамғарма зиммасига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун миллий ва хорижий валютада, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар тақдим этилади. Жамғарманинг тижорат банклари томонидан берилаётган кредит миқдорининг 50 фоизигача (кредит миқдори 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган тақдирда) ёки унга эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолат ва компенсациялар, тижорат банкларига эса қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар бўйича кредит ажратиш учун ресурслар тақдим этади: қишлоқ хўжалиги соҳасида, биринчи навбатда, энергия тежамкорлиги юқори замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, жумладан, интенсив боғларни ривожлантириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, интенсив боғларда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида — ушбу маҳсулотларни сақлаш бўйича инфратузилма ва транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш; кўп қаватли уйлар атрофидаги умумий фойдаланишга мўлжалланган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш; тадбиркорлик фаолиятининг Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа йўналишлари учун. Миллий молия бозорларида узоқ муддатли маблағларни жалб этувчи механизм ва молиявий инструментларнинг чекланганлиги нафақат маҳаллий фирма ва компаниялар, балки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ҳам инвестицион фаолиятини чеклаб турувчи омил бўлмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектларининг инвестицион фаолиятини молиялаштиришда банк кредитининг улуши ривожланган мамлакатларда ўртача 20 фоиздан юқори бўлган ҳолда Германияда 22,6 фоизни, Жанубий Кореяда эса 20 фоизни ташкил этади. Ривожланаётган мамлакатларда тадбиркорлик субъектларининг инвестицион фаолиятини молиялаштиришда банк кредитининг улуши ўртача 10-15 фоизни ташкил этади. Мамлакатимизда кредитлаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш ҳисобига йилдан йилда тижорат банклари томонидан хўжалик субъектларига ажратилаётган кредит қўйилмалари ҳажми ўсиб бормоқда. Хусусан, иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми 2016 йилда 25,1 фоизга ошиб, 2017 йил бошига келиб 53,4 трлн. сўмга етди. Мазкур кредитларнинг 80 фоизини инвестициявий мақсадларга йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ташкил этди. Шундан кичик бизнес ва “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling