"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana20.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1636450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Oblomurodov

Хулоса ва таклифлар 
Республикамизда саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш 
ва техник янгилашни жадаллаштириш, узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини 
молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини 
кредитлаш 
кўламларини 
янада 
кенгайтириш 
тижорат 
банкларининг 
капиталлашувини ошириш ва уларнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги банк-
молия хизматларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқ. Бунда қуйидаги 
масалаларга эътибор қаратиш лозим: 
Тижорат банкларининг ресурс базасини кенгайтириш билан боғлиқ комплекс 
чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш 
пул маблағларини жалб этишга қаратилган янги молиявий инструментларни жорий 
этиш мақсадга мувофиқ; 
Корхоналар томонидан маҳаллий ва хорижий молия бозорларида қарз 
мажбуриятларини (облигациялар) жойлаштириш орқали инвестиция лойиҳаларини 
молиялаштиришга узоқ муддатли ресурсларни жалб этиш; 
Инвестицион фаолиятни молиялаштириш билан боғлиқ инфраструктурани 
ривожлантириш, жумладан, инвестиция фондлари, венчур фондлари, стартап-
компаниялари каби янги молиявий институтлар ташкил этиш ва улар фаолиятини 
8
Жаҳон банки маълумотлари (
https://data.worldbank.org/indicator
, Domestic credit to private sector, % to GDP)


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил 

6/2018 
(

 
00038)

www.iqtisodiyot.uz
рағбатлантириш; 
Инвестицион лойиҳалар бўйича хужжатларни тайёрлаш ва экспертиза қилиш 
жараёнини янада такомиллаштириш, тижорат банкларида инвестицион фаолият 
амалга ошириш билан боғлиқ алоҳида тузилмалар фаолиятини халқаро талаблар 
даражасида қайта кўриб чиқиш; 
Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини 
тадбиркорлик субъектлари орасида кенгроқ ёритиш, тижорат банклари ва Савдо-
саноат палатаси тармоғи орқали ҳудудларда тегишли хизматларни кўрсатиш 
кўламини янада кенгайтириш. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling