"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana20.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1636450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Oblomurodov


6/2018 
(

 
00038)

www.iqtisodiyot.uz
олиш имконияти билан чамбарчас боғлиқдир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 
тадбиркорлик субъектларининг банк кредитларига бўлган талаби ривожланаётган 
давлатларда бирмунча юқори ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда ўртача 40 
фоиз тадбиркорлик субъектларининг кредит олишга эҳтиёжи мавжуд бўлса, Шарқий 
Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ушбу кўрсаткич 45 фоиздан 60 фоизгача 
бўлганлигини кузатиш мумкин. Шу билан бирга, кредитлаш жараёнида гаров талаб 
этилиши ривожланган мамлакатларда ўртача 60 фоиз атрофида бўлса, Шарқий 
Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ўртача 80 фоиздан юқорилигини кўрсатиш 
лозим. 
Таъкидлаш лозимки, кредитлаш жараёнида гаров таъминоти долзарб масала 
ҳисобланади. Кўплаб корхоналарда гаров таъминоти етарли эмас, айниқса ўз 
фаолиятини энди бошлаётган хўжалик субъектларида. Шу боисдан, авваламбор
бошланғич капитални шакллантириш учун кредит маблағларини жалб этиш 
имконияти бўлиши лозим. Иккинчидан, кредит таъминотини кафолатлаш тизими 
муҳим аҳамият касб этади.
1-расм. Хўжалик субъектлари даражасида банк кредитларига бўлган талаб, жамига 
нисбатан фоизда 
Манба: Жаҳон банки маълумотлари (www.enterprisesurveys.org) 
Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги 
ўринларда — Жамғарма) давлат муассасаси шаклида ташкил этилган бўлиб, кичик 
тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш билан 
шуғулланади
6


кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 
50 фоизигача, аммо 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган ҳажмдаги кредитлари бўйича 
кафил бўлиш; 

тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун 
компенсация бериш. 
6
Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3225-сонли қарори, 
http://lex.uz/docs/3311603
 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling