"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №6, ноябрь-декабрь, 2018 йил
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Oblomurodov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Abstract:
Attracting private investments and improving the mechanisms for their financing plays nn important role in the modernization process. The share of bank loans and other borrowings in financing the total investments increased from 3,1% in 2000 to 13,3% in 2017. However, a high level of state presence in the economy, bureaucracy, problems in the tax and customs spheres, the banking system hamper the growth of domestic investment and the wider attraction of foreign capital. This article analyzes the possibilities for further increasing bank financing of investment activities. Калит сўзлар: Инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, банк кредити, ялпи ички маҳсулот, модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, узоқ муддатли ресурс базаси, лойиҳаларни экспертиза қилиш, кредитлашни кафолатлаш фонди. Кириш Глобал рақобат шароитида инвестицион ресурсларни кенг жалб қилишга қаратилган қулай инвестицион муҳит яратиш, инвесторлар фаолиятини ҳуқуқий кафолатлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқларининг халқаро рақобатбардошлиги таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Конституциямизда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенглиги ва давлат томонидан бирдек муҳофаза этилиши кафолатланган. Лекин, иқтисодиётда давлат аралашувининг юқорилиги ва бюрократия, солиқ, божхона ҳамда банк тизимидаги мавжуд муаммолар ички “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил 2 6/2018 ( № 00038) www.iqtisodiyot.uz инвестицияларни кўпайтиришга ва хорижий сармоядорларни янада кенгроқ жалб этишга ҳали ҳам тўсиқ бўлиб келмоқда [1]. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 1991-2016 йиллар мобайнида асосий капиталга инвестицияларнинг ЯИМга нисбати ўрта даромадга эга бўлган мамлакатларда 1 29,38 фоизни, Хитойда 41,44 фоизни, Ҳиндистонда 32,31 фоизни, Жанубий Кореяда 33,14 фоизни, Сингапурда 29,28 фоизни, Малайзия 28,25 фоизни, Туркияда 25,55 фоизни, Қозоғистонда 25,40 фоизни ташкил этди 2 . Мамлакатимизда ушбу кўрсаткич 23,89 фоизни ташкил этганини инобатга олган ҳолда, инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш ва инвестицияларни кенг жалб қилишнинг долзарблигини белгилайди. Амалга оширилаётган кенг кўламли модернизациялаш жараёнида хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва уларни молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришда банк кредитлари ва бошқа қарз маблағларининг улуши 2000 йилдаги 2,1 фоиздан 2017 йил якунлари бўйича эса 13,3 фоизгача кўтарилди. Шу билан бирга, иқтисодиётда давлат аралашувининг юқорилиги ва бюрократия, солиқ, божхона ҳамда банк тизимидаги мавжуд муаммолар ички инвестицияларни кўпайтиришга ва хорижий сармоядорларни янада кенгроқ жалб этишга ҳали ҳам тўсиқ бўлиб келмоқда. Мазкур мақолада инвестицион фаолиятни кредитлашни янада кенгайтириш имкониятлари таҳлил этилган. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling