И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet15/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

РЕСТРИКЦИЯ - ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг нархларини ошириш, кўп фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришни, олди-сотдини, экспортни чеклаш.
РЕЗИДЕНТ —-муайян мамлакатда миллий қонунчиликка тўла риоя қилувчи рўйхатдан ўтган юридик ёхуд жисмоний шахс.
НОРЕЗИДЕНТЛАР (инглизча норезидент)—бир давлатда фаолият юритувчи, лекин бошқа давлатда доимий рўйхатдан ўтган юридик, жисмоний шахслар.
С
САЛЬДО - (итал.saldo-ҳисоб.қолдиқ)- қолдиқ, маълум бир муддатда кирим ва чиқим орасида вужудга келган фарқ; бухгалтерияда- дебет ва кредит, умумий актив ва пассив ўртасидаги тафовут, фарқ; халқаро савдода- экспорт ҳамда импорт ўртасидаги фарқ.
СЕРТИФИКАТ - (фр.certifikat-тасдиқлайман, гувоҳлик бераман) - бу гувоҳлик берувчи ҳужжатдир. М : аудитор сертификати- эълон қилинган фирма балансининг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжат. Суғурта сертификати- бу суғурта шартномасининг шартлари қайд этилган ҳужжат. Акционерлик сертификати- бу ўз эгасининг жамият (компания) капиталининг бир қисмига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат. Ташқи иқтисодий алоқаларда товар сифати гувоҳномаси ва ҳ.к.
СОЛИҚЛАР - давлатнинг корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан ундирадиган пул маблағлари, миллий даромадни иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт вазифаларига мувофиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлашни таъминловчи молия механизмининг муҳим воситаларидан бири, давлат томонидан тартибга солинади.
СОФ ФОЙДА - корхона молиявий фаолияти натижасида кўрилган даромаддан маҳсулот таннархи ва солиқлар ҳисобланганидан сўнг корхона ихтиёрида қолдирилган фойда.
СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - (СММ) -ялпи миллий маҳсулотдан амортизация ажратмалари суммасини чегириб ташлангандан қолган қиймат суммаси.
СПОНСОР - (ингл.sponsor)-биронта тадбир ёки фаолиятни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатувчи пулдор, обрўэътиборли шахс, фирма, корпорация, ташкилот ва бошқалар.
СУЗИБ ЮРУВЧИ ИНФЛЯЦИЯ - бунда нархлар тез ўса бошлайди, йилига 10 фоиз атрофида ўсиши кузатилади.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling