И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet18/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

Х ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ - халқаро молия валюта ташкилоти. Уни тузишдан мақсад халқаро савдони ривожлантириш, валюта курсини, меъёрларини, нисбатларини белгилаш, кўп томонли тўловлар тизимига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда фонд аъзоларига валюта етишмовчилиги ҳолатларида кредит, қарз беришдир.
ХОЛДИНГ - (ингл.holding- эга)-ўзга фирма, корхонанинг назорат пакетини ўзида ушлаб турувчи бош компания. Х. қўл остидаги компанияларни ривожлантириб, даромадни кўпайтириш билан биргаликда ўзи ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Ҳуқуқий нуқтаи назардан акционерлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки хусусий корхона сифатида ҳаракат қилади.
ХУСУСИЙ - 1) бирор шахснинг ёлғиз ўзига қарашли, тегишли бўлган мулки, шахсий; 2) айрим шахслар томонидан якка тартибда амалга ошириладиган; 3) муайян бир нарса ёки мавзуга бағишланган.
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ - фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акционерлик жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир.
ХУСУСИЙ МУЛК - бирор шахс, оила, корхона, фирма, ташкилот мулки- ер, уй-жой, бино, иншоотлар ва ишлаб чиқариш воситалари, пул, қимматбаҳо қоғозлар. ХМ ишлаб чиқариш ёки ўз қобилиятини ишга солишдаги тадбиркорлик, ўз хўжалигини юритиш, даромадни турли қимматбаҳо қоғозларга жойлаштириш натижасида, меросга қолган мулк ва бошқа қонун йўл қўядиган соҳалар асосида юзага келади ва кўпайиб боради.
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК - хусусий ташаббус орқали ўз маблағларини ишга тушириш асосида ташкил этиладиган тадбиркорлик.
ХУСУСИЙ ФИРМАЛАР - айрим шахсларга ва айрим оилаларга қарашли бўлиб, якка хусусий мулк ҳисобланади.
Ц
ЦИКЛ - иқтисодий фаолиятнинг бирин-кетин қайта-қайта такрорланиши. Одатда, тўртта босқичда: кризис (инқироз), депрессия (бир жойда депсиниш), жонланиш ва юксалишдан иборат. Амалий ҳаётда кўпроқ икки босқич: бум (чўққи, зудлик билан юқори босқичга кўтарилиш) ва репрессия, яъни ишбилармонлик фаолиятининг сусайиши, орқага кетиши билан характерланади. Ц. Мехнизми инвестиция ҳажми билан боғлиқдир.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling