И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet17/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

ТОВАРЛАШГАН ХИЗМАТ - товар сифатида олди-сотти қилинувчи хизматлар, яъни пулли хизматлардир.
У
УЛГУРЖИ БАҲО - корхоналар ёки мол етказиб берувчиларнинг катта миқдордаги ўз маҳсулотини бошқа корхона ёки ташкилотга кўтарасига сотадиган баҳолари.
УСТАМА - 1) пул ҳисобида маош устига қўшиб бериладиган қўшимча; 2) қўшимча равишда, такроран, яна; 3) маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаган, фақат уни тарқатиш билан боғлиқ бўлган, қўшимча равишда сарфланадиган (меҳнат, харажат ва шу кабилар).
УЧЁТ - ҳисоблашиш, руйхатга олиш йўли билан нарсаларнинг борлигини аниқлаш ; ҳисоб-китоб.
Ф
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ - мустақил хўжалик юритиш
субъекти. Алоҳида шахс, оила ёки бир гуруҳ фуқаролар томонидан ердан фойдаланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишга асосланади. Ф.Х. эркин тадбиркорликнинг бир кўриниши бўлиб, даромад олиш мақсадида тузилади.
ФЕРМЕР - қишлоқ хўжалик корхонасининг эгаси. Мустақил иш юритувчи -тадбиркор.
ФИРМА - инглизча (firm , firm’s Ftrade name) сўзларидан олинган бўлиб, тижорат мақсадларини кўзловчи корхона, компания ва бошқа хўжалик ташкилоти деган маънони англатади.
ФОЙДА - 1) бирор кимса ёки нарса учун бўладиган наф, манфаат; 2) даромаднинг харажатга нисбатан фарқидан ташкил топган сумма, маблағ , даромад; 3) қарзга берилган пулдан фойдаланилганлиги учун қарздордан қарз берувчи (кредитор) оладиган қўшимча пул, ҳақ.
ФОНД - давлат, корхона, фирмаларнинг бирор-бир мақсад учун мўлжалланган пул воситалари ёки моддий бойлиги, маблағлари.
ФОНД БИРЖАСИ - қимматбаҳо қоғозлар билан савдосотиқ қилиш мақсадида тузилган, доимо фаолият кўрсатиб турувчи биржа. Ф.Б. нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат : вақтинча бўш маблағларга қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиб, уларни муомалага киритиш, қимматбаҳо қоғозларнинг бозор нархини аниқлаш; турли тармоқлар, корхоналар ўртасидаги капиталнинг айланишини таъминлаш ва бошқалар.
ФРАНЧАЙЗА - фойдаланиш учун тайёр корхона, фирма ёки машҳур фирма маҳсулотининг савдо маркасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилувчи бизнес юритиш усули.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling