Иқтисодий фанларни ўқитиш


МЕТОДЛАР Психологик нуқтаи назардан, билимларни ўзлаштириш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин (чизмага қаранг)


Download 3.37 Mb.
bet4/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

1

МЕТОДЛАР
Психологик нуқтаи назардан, билимларни ўзлаштириш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин (чизмага қаранг).





  1. 2
    Идрок этиш, билим фаолияти характерига кўра методлар 4 гуруҳга бўлинади.



А) Тушунтиришиллюстратив(ахборотрецептив):

  • тушунтириш;

  • иллюстратив;

  • ахборот;

  • рецептив1

1 Репродуктив – худди шундай қайтармоқ, акс эттирмоқ, тасвирламоқ, яъни хотирада сақланган билимни қайта тиклашга асосланган.


2 Лот.. Produco, маъноси – ишлаб чиқараман, яратаман.
Бу методларнинг характерли хусусиятлари билимлар тайёр ҳолда тавсия этилишидир. Бу методлар билимларни идрок қилиш, тушуниш, хотирага жойлаштиришга қаратилган.
Ўқув жараёнида ахборотларнинг турли манбалари (сўз, кўргазали қуроллар ва бошқалар) қўлланилади. Баён қилиш ҳам индукив, ҳам дедуктив йўл билан олиб борилиши мумкин.
Бу методнинг мазмуни унга хос бўлган қуйидаги хусусиятлар билан ажралиб туради:

  • Билимлар ўқувчи, талабага тайёр ҳолда берилади;

  • Ўқитувчи турли усуллар билан бу билимларни ўқувчи, талабалар томонидан қабул қилинишини ташкил қилади;

  • Ўқувчи, талабалар билимни ўзлаштирадилар ва хотираларида сақлаб қоладилар.

Билимларни қабул қилиш билан чекланиш доим ҳам олинган билимлардан фойдаланиш маҳорати ва кўникмаларини шаклантирмайди. Билим олиш фаолиятини фақат тайёр билимни эслаб қоишга қаратилиши уларни хатосиз, айрим ҳолларда тушунмасдан ҳам хотирада сақлаш ақлий фаолликни паст даражада бўлишига олиб келади.
Б) Репродуктив метод.

Бу метод талабаларни олган билимларини англаш, тушуниб етишларини, эслаб қолишларини таъминлашга қаратилган. Олинан билимни мустаҳкамлиги тез–тез такрорлаш йўли билан таъминанади.
Ўқитишнинг репродуктив методи қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради:

  • Ўқитувчи билимни тайёр ҳолда етказади;

  • Фақат баён қилиш билан чекланмасдан, уни тушунтиради ҳам;

  • ўқувчи, талабалар билимларни тушуниб ўзлаштирадилар. ўзлаширишнинг мезони олган билимларини хотирада тўғри тикаш (репродукция)дир;

  • ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ахборотни кўп марта қайтариш йўли билан таъминланади.

Ҳар икки методнинг афзаллиги қисқа муддатда, кўп куч сарфамай катта ҳажмдаги ахборот ва билимларни ўқувчи, талабаларга етказишни таъминлаш имкониятига эгалигидир. Билимни пухта эгаллашга такрорлаш орқали эришилади.
Ўқитишнинг ҳар икки методи ўқувчиталабаларга таълимнинг тайёр мазмунини узатишга, ўқув дастурлари, дарсликлар, фан бўйича ахборотни ўзлаштиришга қаратилган.
Мавжуд камчиликларига қарамасдан, информационрецептив усул кам куч сарфлаб, билимлар ва кўникмаларнинг каттагина ҳажмини ўзлаштириш имконини беради.
Инсон фаолияти табиатан репродуктив, ижрочи ёки ижодий бўлиши мумкин. Репродуктив фаолият ижодий фаолиятга туртки беради, унинг бошланиши бўлади. Шунинг учун уни таълимда қўллашни назар–писанд қилмаслик, менсимаслик нотўғри. Шу билан бирга уни ҳаддан ташқари кенг қўллаш ҳам тўғри эмас. Энг маъқули, уларни бошқа методлар билан биргаликда қўллашдир.
В) Муаммоли баён қилиш методи

Бу методда ўқитувчи томонидан мавзунинг мазмуни муаммоли тарзда баён қилинади. Ўқитувчи мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, муаммо кўйиб, уни ечимини кўрсатади. Бу метод талабаларни ижрочиликдан ижодкорликка ўтишини таъминлайди. Ўқитиш жараёнининг маълум босқичларида талабалар муаммоли масалаларни мустақил равишда еча олмайдилар. Шунинг учун ўқитувчининг дарс ўтиш усулини кузатиб, шундай вазиятларда масалани қай тарзда ечишни, қандай қарорга келишни ўрганадилар.
Г) Қисман ижодий (эвристик) методлар.

Бу методда:

  • Билим мустақил равишда эгалланади;



1 Рецепт – врач ёзиб берадиган дори қоғози, тайёрлаш усули, усул, йўл, андоза.

  • ўқитувчи ахборотни ўрганиш ёки билим эгаллашда турли методлар ёрдамида мустақил ишлашни ташкил этади;

  • ўқувчи, талабалар мустақил фикр юритишади.

Масала, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш тақсимлаш, умумлаштириш, хулоса чиқаришга ўрганишади. Натижада талабаларда англаб етилган пухта билим шаклланади.
Ўқувчиталабалар кўпинча мураккаб муаммони мустақил ҳал қилиша олмайди. Уларга ўқитувчи кўмак беради. Ўқув фаолияти ўқитувчи–ўқувчи, ўқувчи–ўқитувчи схемасида амалга ошади. Билимларнинг маълум бир қисмини ўқитувчи беради, қолган қисмини ўқувчиталабалар мустақил ўрганишади.
Д) Тадқиқий методлар:

Бундай метод билимни тадқиқ этиш жараёнида эгаллашни кўз да тутади.
У:

  • Ўқитувчи ўқувчиталаба билан муаммоли масалани аниқлайди, уни ҳал қилишга вақтнинг маълум бир қисми ажратилади.

  • Ўқитувчи мавзуни баён қилмайди. Талабалар мустақил равишда муаммоли масалани ечиш, олинган жавобларни турли вариантларини таққослаш жараёнида мавзуни ўрганишади. Натижани қандай бўлишини ҳам ўзлари аниқлашади.

  • Ўқитувчининг фаолияти муаммоли масалаларни ечиш жараёнини бошқаришдан иборат бўлади.

  • Ўқув жараёни юқори интенсивлиги билан характерланади. Ўқиш қизиқарли бўлиб, олинган билимнинг чуқур ва пухталиги, амалда қўллашни ўрганиш билан фарқ қилади.

Бу методни қўллаш ўқитувчидан юқори даражада малака талаб этади.
  1. Дидактик мақсадлар бўйича дарс ўтиш методларини педагог олимлар (Т.И.

Щукина, И.Т. Огородников ва бошқалар) икки гуруҳга бўлишади:

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling