Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитиш, дарс бериш методлари
- Ўрганиш методлари
- Дарс жараёнидаги методлар қўллаш имкониятларига кўра қуйидаги сифатларни ўз ичига олади
- Педагог, психолог мутахассисларнинг таъкидлашларича, методлар ўқув– тарбия жараёнида қуйидаги функцияларни бажаради
А) Ўқув материалини дастлабки ўзлаштиришга имкон яратувчи методлар: буларга ўқитувчининг мавзуни оғзаки баён қилиши, суҳбат, китоб билан ишлаш ва бошқалар киради.
Б) Олинган билимни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга имкон яратувчи методлар. Бу гуруҳга масала, машқлар ечиш, амалий ишлар бажариш ва бошқалар киради. Ўқитиш методларини бинар (қўш) ва полинар (кўп қиррали) гуруҳларга ажратилиши ҳам мавжуд. Бинар гуруҳларини И.И. Махмутов дарс бериш методлари билан ўрганиш методларининг бирга қўшилиши тарзида кўрсатади. Ўқитиш, дарс бериш методлари:Ахборот бериш – баён қилиш; тушунтириш; кўрсатма бериш; тушунтириш – даъват этиш; ундовчи, даъват этувчи. Ўрганиш методлари:Ижро этиш; репродуктив; продуктив – амалий; қисман ижодий; ижодий изланишга асосланган методлардан иборат. Ўқитиш методларининг полинар таснифи В. Ф. Паламарчук ва В. И. Паламарчук сингари тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда таъкидланишича, билим манбаи унинг фаоллиги даражаси, ўқиш жараёнида олинадиган билимларнинг мантиқий йўллари мажмуидан таркиб топади. Гуруҳларга ажратиш, таснифлашга доир яна қатор ёндашувлар мавжуд. Улардан бири дидактика бўйича немис мутахассиси Л. Клинберг таснифи бўлиб, у ўқитиш методларини ҳамкорлик шакллари билан бирга олиб қарайди, яъни: монологик методлар: маъруза, ҳикоя, намойиш қилиш; диалогик методлар; суҳбат, мунозара ва бошқалар; Ҳамкорлик шакллари: индивидуал, гуруҳий, умумий (фронтал), жамоа тарзида баён қилинади. Дарс жараёнидаги методлар қўллаш имкониятларига кўра қуйидаги сифатларни ўз ичига олади:Билим бериш, идрок этиш, ўзлаштириш, эътиқодни таъминловчи методлар. Бу гуруҳга маъруза, талабаларнинг мустақил ишлари, мустақил таҳсил олиш бўйича ишлар, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш, маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш, оммавий ахборот, дастурлаштирилган материалларни идрок этиш ва бошқалар киради. Билимларни татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни хосил қилиш, эътиқодни чуқурлаштириш методлари. Бу гуруҳга семинар, амалий, лаборатория машғулотлари, назорат ишларини бажариш, дастурлаштирилган ўқитиш кабинетларидаги машғулотлар, ишлаб чиқариш амалиёти киради. Билимлар, эътиқодларни шакллантириш, талабаларнинг касбий тайёргарлигини аниқлаш методлари. Бу ўқув жараёнининг рейтинглари, коллоквиумлар, суҳбат ўтказиш, курс ва битирув малакавий ишлари, давлат аттестация натижаларини баҳолаш кабиларни ўз ичига олади. Методларни ажратиб турувчи сифатларга: биринчи гуруҳда билимни идрок қилиш ва ўзлаштириш, иккинчи гуруҳда тадбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, учинчи гуруҳда аттестация ва олинган билимлар даражасини аниқлаш киради. Умуман олганда методларни гуруҳларга бўлишнинг барчасида ҳам камчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам педагоглар методларни таснифлаш, гуруҳларга ажратишни такомиллаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли методларни гуруҳлашдан воз кечиш тенденцияси вужудга келди. Методларнинг мураккаблиги уларни турли шароитларда қўллашга аҳамият беришга мажбур қилмоқда. Ҳар бир дарсни ўқитиш жараёнида бир неча метод бир–бирига боғланиб, қоришиб кетади. Ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро мулоқоти натижасида таълим методлари бир– бирига сингиб кетади. Тадқиқотчи Ю. К. Бабанскийнинг фикрича, биз у ёки бу методни қўллаш ҳақида гапирар эканмиз, бу шу методнинг маълум босқичда етакчи роль ўйнашини билдиради, холос. Педагог, психолог мутахассисларнинг таъкидлашларича, методлар ўқув– тарбия жараёнида қуйидаги функцияларни бажаради:Таълим берувчи. Методлар ёрдамида таълимнинг мақсади амалга оширилади. Методлар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг назарий ҳамда амалий билимини таълим олиш борасидаги вазифаларни бажаришга қаратади. Камолотга бошлаш функцияси: Ўқувчи, талабаларни фикрлаш доирасини, билим олиш, ақлий ривожланиш суръатини тезлаштиришда, қизиқувчанлигини оширишда ўз ифодасини топади. Тарбиялаш функцияси: Ўқув материалини ўрганиш, ўзлаштириш жараёнига мустақил қараш, фикрлаш, ирода хусусиятлари, ахлоқий, маънавий қарашларнинг шаклланишига олиб келади. Билим олишга даъват этиш, истак, хоҳиш уйғотиш функцияси: Методлар талабаларни билим олишга даъват қилувчи восита ҳисобланади. Асосий, гоҳида билишга қизиқтирувчи, истак, хоҳиш туғдирувчи ягона стимулятор вазифасини бажаради. Назорат функцияси: Методлар ёрдамида ўқитувчи ўқувчи, талабаларнинг билимини назорат қилибгина қолмай, ўқув жараёни натижаларига кўра унга зарур ўзгартиришлар киритади. Методларнинг функционал жиҳати бутун ўқув жараёнида ўзгармас эмас, яъни қотиб қолмайди. У шароитга, қўйилган талабга, интенсив тарзда қўлланиш ёки қўлланмаслигига кўра ўзгариб туради. Бир хил методлар кўпроқ таълим бериш, ўқувчиларни камол топтириш, тарбиялашда муҳим рол ўйнаса, бошқалари билим олишга даъват этиш, учинчилари эса билимни назорат қилишда кенг имкониятларга эга. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling