Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назария билан амалиётнинг бирбири билан боғлиқлиги
- Кўргазмалилик
- Тушунарлилик
- Намуналардан фойдаланиш
- Илмийлик
- Билимларни қўллаш
- Натижаларни мустаҳкамлаш тамойили
- Дидактик саккизбурчак
Фаоллик тамойили
Инсон таълим олишининг ҳақиқий, чинакам моҳияти ўзининг ақлий фаолияти натижасида билимнинг янгиянги сирасрорларини мустақил равишда англаб олишидир. Талаба, ўқувчи ўз ҳаракати билан фанларни яхшироқ ўрганади ва ўзлаштиради. Ўқув жараёнини шундай ташкил қилиш керакки, уларнинг ўзлари фанга қизиқсин, уни билишга ҳаракат қилиб, интилсин. Бунинг учун ўқувчиталабалар дарсга фаол қатнашиши лозим. Назария билан амалиётнинг бирбири билан боғлиқлигиНазарий билим доим касбҳунар амалиёти билан боғланиши лозим. Амалий таълим ҳам ўз навбатида назарий билимларга асосланган бўлиши керак. КўргазмалиликБилимларни иложи борича кўргазмали ва реал ҳаётга яқин тарзда тақдим этиш тилнинг тушунарлилигини ва таълим жараёнида аудиовизуал воситалардан фойдаланишни, бевосита иш ҳолатида ва реал объектларда ўқитишни талаб қилади. Дарслар кўргазмали қуроллар ёрдамида берилса, ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари осонлашади. ТушунарлиликЎқув материалининг мазмуни шундай танланган ва тузилган бўлиши керакки, ўқувчилар уни ўзларидаги билимлар билан боғлай олишсин ва уни тушунишда қийналмасин. Яъни, ўқув материалининг мазмуни, шунингдек, ўқитувчининг тили ва фикрларини ифодалаш усули ўқувчиталабанинг билим савиясига мос келиши лозим. Лекин бу илмий терминлардан фойдаланилмайди, дегани эмас. Намуналардан фойдаланишЎқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим намуналарни танлашга ҳаракат қилиш керак. Яхши модел, амалиётдан олинган типик мисоллар, турлича маҳсулотлар ҳам олинган натижанинг сифати қандай бўлишини аниқ кўрсатади. Ўқув материалининг мазмуни ҳақиқий ва илмий жиҳатдан тасдиқланган ёки илмий тадқиқотлар асосида синалган бўлиши керак. Шунингдек, фаннинг янги ютуқлари ва кашфиётларини ўзида акс эттириши лозим. Ўқитувчининг тахминига ёки субъектив фикрига асосланган материал қўлланилмаслиги керак. Билимларни қўллашЎқувчиталабалар олган билимларини амалда қўллай олиши керак. Шунинг учун бу билимлар қўлланилган ва амалий вазиятда синалган бўлиши зарур. Бундай амалий вазиятлар ўқитувчи томонидан яратилиши лозим. Натижаларни мустаҳкамлаш тамойилиЎқишдаги муваффақиятлар тан олиниши ва баҳоланиши керак. Бу ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида доимий алоқа бўлишини талаб қилади. Натижалар эса махсус «Баҳолаш варақалари» да қайд қилиниши керак. Дидактик тамойиллар ўқитувчи фаолиятининг йўлйўриғи сифатида ҳизмат қилади, алоҳида олганда эса тушунарлилик принципини қўллаб қувватлайди. Ўқитишнинг асосий қоидалари: тушунарлидан – тушунарсизга; яқиндан узоққа; осондан қийинга; аниқдан мавҳумга; умумийдан ҳусусийга, умумлаштирилгандан яккага; хусусийдан умумийга. Ўқиш ва ўқитиш дидактик хаттиҳаракатлар билан боғлиқ. Дидактик хаттиҳаракатларга ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва баҳолаш фаолияти киради. Бу фаолият қуйидаги саволларда ўз ифодасини топади: Кимлар ўқитади? Кимларни ўқитиш керак? Ўқитиш орқали қандай мақсадларга эришиш мумкин? Мақсадга эришиш учун нимани, қандай ўқитиш керак? Назарий ва амалий дарсларда қайси методларни қўллаб, дарс ўтиш керак? Назарий ва амалий дарсларни қандай шароитда ўтказиш керак? Ўқишни қандай ташкил қилиш керак? Кўзланган мақсадга эришишни текшириш учун натижалар қандай баҳоланади? Дарс беришнинг шакллари, услублари турлитуман. Мақсад, ўтилаётган дарс ҳар бир талабанинг онгига етиб борсин. Бу ерда ҳал қилувчи ролни дидактик саккизбурчак ва ўқув жараёнининг мазмуни ўйнайди. Схемадан кўриниб турибдики, ўқув жараёнини қандай ўтиши қўйилган мақсад билан уни амалга ошириш бирлигидан иборат. Ўқитувчи, дарс берувчи сифатида ҳар сафар қандай қилиб, қайси усул билан дарс ўтсам қўйилган мақсадга эришаман деб ўз олдига савол қўйиб, ўйлаб кўрса, дарс ўтишнинг айнан мавзуга мос келадиган услубини топиши мумкин. Дидактик саккизбурчакЎқиш (ўрганиш)нинг мақсади Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling