Ўқитувчи М.Қосимов Транспорт соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ва соҳа истиқболлари
Download 1.72 Mb.
|
Транспорт соҳасида амалга оширилаётган
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-модда. Йўловчиларнинг мажбуриятлари Йўловчилар
- 26-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш
- 1970 йилда қабул қилинган “Автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битими”
24-модда. Йўловчиларнинг ҳуқуқлари
Йўловчилар: шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар қандай туридан фойдаланиш; бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларидан фойдаланиш; ўзлари билан биргаликда етти ёшгача бўлган болаларини бепул олиб юриш; ўлчамлари белгиланган катталикдан ошмайдиган, вазни йигирма килограммгача бўлган қўл юкини бепул олиб юриш; белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаб багаж олиб юриш; ҳаёти ва соғлиғини шахсий суғурта қилиш ҳақида ихтиёрий равишда шартнома тузиш; бекатлар ва охирги диспетчерлик манзиллари диспетчерларидан шаҳар йўловчилар транспортининг иши тўғрисида ахборот олиш; қонунчиликда берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. 25-модда. Йўловчиларнинг мажбуриятлари Йўловчилар: йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этишлари; йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақтида тўлашлари, чиптани манзилга етгунга қадар сақлашлари ва уни назорат қилувчи шахсларнинг талабига биноан кўрсатишлари; транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишлари; шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланганда тозалик ва тартибга риоя этишлари, ташувчиларнинг асбоб-ускуналари ва мол-мулкини эҳтиёт қилишлари; қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни бажаришлари шарт. Йўловчиларнинг тез ёнувчан, портловчи, заҳарли, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриши тақиқланади. 26-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш Айрим тоифадаги фуқароларга қонунчилик билан шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқи белгиланади. Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланадиган шахсларнинг қўл юки ва багаж олиб юриши умумий асосларда амалга оширилади. Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар бўйича кетаётган йўловчилар учун шаҳар йўловчилар транспортида амал қилаётган ташиш қоидалари мажбурийдир. Автотранспорт воситалари йўловчилар автотранспорти, юк автотранспорти ва махсус автотранспорт воситаларига бўлинади. Йўловчилар автотранспорти воситалари жумласига автобуслар, микроавтобуслар, енгил автомобиллар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Конструктив жиҳатларига ҳамда қай мақсадларда фойдаланилишига кўра юк автотранспорти воситалари умумий ва махсус транспорт воситаларига бўлинади. Махсус автотранспорт воситалари жумласига турли махсус ишларни, кўпроқ нотранспорт ишларини бажаришга мўлжалланган автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, супуриш-сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) киради. Автомобилда ташишлар шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади. Шаҳардаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасида амалга ошириладиган ташишлар киради. Шаҳар атрофидаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километргача ташқарида амалга ошириладиган ташишлар киради. Шаҳарлараро ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километрдан ошиқ масофада амалга ошириладиган ташишлар, шунингдек йўналиш масофасидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ вилояти ҳудудида амалга ошириладиган ташишлар киради. Халқаро ташишлар жумласига йўналиш масофасидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисидан амалга ошириладиган ташишлар киради. Ўзбекистон Республикасида автомобилларда халқаро ташувларнинг белгиловчи халқаро норматив-хуқуқий битимларни имзолаб, ҳамда ушбу битимларга қушилганлиги ва хорижий мамлакатларга халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларида ташишларни амалга оширишга имконият берди. Бу шартнома ва битимларгага қўйидагилар киради:1970 йилда қабул қилинган “Автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битими” Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling