Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Chorvachilik xarajatlari va mahsulot kirimining dastlabki hisobi
- 15.5-жадвал Чорвачилик тармоқлари ва уларда харажат объектлари
Мева ва узумлар. 1ц мева ва узум таннархи харажатларининг умумий суммасини маҳсулот массасига (турлар, навлар бўйича) тақсимлаб аниқланади.
Чой. Сараланган чой барги таннархини аниқлашда харажатларнинг умумий суммасидан дағал чой барги, кофеин учун таркибий материал ва уруғнинг харид нархларидаги баҳоси чегирилади. 1ц сараланган чойнинг таннархи шу маҳсулотга ўтказилган харажатларни сараланган чой барги массасига бўлиб аниқланади. Chorvachilik xarajatlari va mahsulot kirimining dastlabki hisobi Чорвачилик деҳқончилик сингари қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ олдида турган бош вазифа бўлиб аҳолини гўшт, сут, тухум, балиқ ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарини чорвачиликдан олинадиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш ҳисобланади. Чорвачилик тармоғи ўз ичига қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик, паррандачилик, йилқичилик, пиллачилик, асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқаларни олади. Чорвачиликнинг ҳар бир тармоғи, ўз навбатида, турли гуруҳларга бўлинади. Чунончи, республикамизда кенг тарқалган чорвачиликнинг алоҳида тармоқлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади (15.5-жадвал). 15.5-жадвал Чорвачилик тармоқлари ва уларда харажат объектлари
Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатларини худди деҳқончилик ишлаб чиқаришдагидек турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин. Чунончи, иқтисодий мазмунига кўра чорвачилик харажатлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади: *моддий харажатлар – чорвачилик ишлаб чиқаришга сарфланган барча материал харажатлари ем-хашак, дори-армонлар, тўшаш материаллари, ёқилғи ва бошқа материаллар); *меҳнат харажатлари - чорвачилик ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган асосий ва қўшимча иш ҳақлари; *ижтимоий суғуртага ажратмалар – чорвачилик ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма; *амортизация – чорвачилик ишлаб чиқаришга алоқадор асосий воситалар ва номоддий активларга ҳисобланган эскириш суммаси; *бошқа харажатлар - чорвачилик ишлаб чиқаришга тегишли барча ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари. Калькуляция моддалари бўйича чорвачилик ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги моддаларга ажратилган ҳолда акс эттирилади: 1Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар; 2Ем-хашак; 3Дори-дармонлар; 4Тўшаш материаллари; 5Иш ва хизматлар; 6Асосий воситаларни сақлаш харажатлари; 7.Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари; 8Суғурта тўловлари; 9Бошқа харажатлар. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling