Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Хж х Сх Мх = -------------------


Download 170.27 Kb.
bet28/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Хж х Сх
Мх = -------------------
100 %
Ўз навбатида:
C м
Сх = -------------- х 100 %
Сжм
Бу ерда:
Хж жами харажатлар;
Cм – ҳар бир маҳсулот бўйича сотиш ҳажми;
Сжм – жами маҳсулотлар бўйича сотиш хажми.
Сабзавотчилик соҳасига сарфланган харажатларни етиштирилган маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш тартиби мисол тариқасида 15.4-жадвалда келтирилган
15.4-жадвал
Сабзавотчилик соҳаси харажатларини маҳсулотлар ўртасида
тақсимоти



Маҳсулот
тури

Ҳосил,
ц

1 ц. сотиш баҳоси,
Сўм

Сотиш қиймати,
сўм

Ҳиссаси,
%

Харажат суммаси,
сўм

1 бирлик маҳсулот таннархи,
Сўм

1

2

3

4

5

6

7

Помидор

100

15000

1500000

9,1

1228550

12285

Пиёз

150

20000

3000000

18,3

2470610

16470

Карам

120

8000

960000

5,8

783035

6525

Картошка

200

45000

9000000

54,7

7384830

36924

Сабзи

110

18000

1980000

12,1

1633575

14850

Жами







16440000

100,0

13500600






Изоҳ: а) 6-устунда ҳар бир маҳсулот турларига тўғри келадиган харажатлар уларнинг сотиш ҳажмини жами маҳсулот сотишдаги ҳиссасини (5-устун) барча маҳсулот турларига қилинган жами харажатлар суммасига (6-устуннинг жами суммасига) кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади;
б) 7-устун= 6-устун / 2-устун.


Маккажўхори. 1 ц маккажўхори донининг таннархини ҳисоблашда дон қабул қилиш пунктларида суткалик ўртача намуналарни суткадаги доннинг базис намлигини (маккажўхори сутасидаги доннинг базис намлиги 22 фоиз кўламида қабул қилинган) ҳисобга олиб янчиш натижасида аниқланган сўталардан қуруқ донга ўтказиш хўжаликнинг давлатга сотган маккажўхори сўталаридан базис намликдаги дон чиқишининг ўртача фоизидан аниқланади. Бу фоиз қабул қилинган дон накладнойлари регистрларининг маълумотларидан олинади. 1 ц маккажўхори донининг таннархи ишлаб чиқариш харажатларини жўхорипояларини йиғиштириш сарфлари ва қийматини истисно қилиб, дон массасига тақсимлаб аниқланади.
Пахта. 1 ц пахтанинг таннархи уни ётиштириш ва йиғиштириш (ғўзапоя бундан мустасно) харажатлари суммасини унинг ҳисобга олинган (кондиция) миқдорига тақсимлаб аниқланади. Пахтанинг таннархи алоҳида навлар бўйича аниқланганда харажатларнинг умумий суммаси унинг харид нархларининг қийматига мутаносиб тақсимланади.
Лавлаги. 1ц лавлаги илдиз мевасининг ишлаб чиқариш таннархи (фабрикада ишлатиладиган ва туғанаги) уларни қанд лавлагининг (фойдаланиладиган баргининг қиймати харажатлардан чегириб ташлангач) физик массасига бўлиб аниқланади.
Тамаки. Тамаки ва мохорка хом ашёсининг таннархи ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси ва хом ашёнинг ҳисобга олинган массасидан келиб чиқиб, харажатларни маҳсулотнинг алохида турларига уларнинг харид баҳоларидаги қийматига мутаносиб тақсимлаб аниқланади. Уруғчиликда 1ц тамаки, мохорка хом ашёси, уруғнинг таннархи муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли суммаси ва хом ашё, уруғнинг ҳисобга олинган массасидан келиб чиқиб аниқланади.
Картошка. 1 ц картошканинг таннархи картошкани етиштиришга тааллуқли барча харажатларни палак қийматини чегириб, картошка хосилига тақсимлаб аниқланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling