Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Махсулотни бахолаш усуллари


Download 3.32 Mb.
bet40/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

7.2. Махсулотни бахолаш усуллари


Товар мураккаб тушунча бўлиб, бир қатор хусусиятлар йи\индисини қамраб олади. Улардан асосийси истеъмолчилик сифатлари, яъни товарнинг ўз эгаси эхтиёжларини қондира олиши хисобланади. Товарнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган таърифи - «сотиш учун ишлаб чиқарилган мехнат махсули» тў\ри бўлсада, товарни пулга айирбошлашдаги ролини эмас, ундан фойдаланиш имкониятларининг ахамиятини кўрсатиш мухим: товар бу – маълум бир эхтиёжни қондириш воситасидир. Товарнинг бошқа яна бир таърифига кўра – бу буюмнинг фойдали хусусиятлари йи\индисидир. Шу сабабли у истеъмолчилар эхтиёжларини моддий қондириш учун зарур бўлган барча таркибий элементларни автоматик равишда қамраб олади.
Товарнинг истеъмол қиймати товарнинг ўзи ва унга қўшимча хизматлар билан бо\лиқ хусусиятлар йи\индиси бўлиб хизмат қилади. Корхонанинг барқарор муваффақияти учун доимий мижозлар тў\рисида \амхўрлик қилиш зарурлиги сабабли рақобатли бозорда товар нархи, ўрови, дизайни, эргономик хусусиятлари ва унга тегишли хужжатларга алохида эътибор қаратиш лозим. Шу билан бирга автомобиль, трактор ёки станок дизайнининг ажойиблиги уни бозорда муваффақиятсизликка учрашидан химоя қила олмайди.
Товарларни тадқиқ этишнинг пировард мақсади бозордагни товарлар сифати ва техник-иқтисодий кўрсаткичларининг харидорлар сўров ва талабларига мос келиши, шунингдек уларнинг рақобатбардошлигини тахлил қилиш хисобланади. товарларни тадқиқ этиш истеъмолчи нимага эга бўлмоқчилиги, у махсулотнинг қайси истеъмол кўрсаткичларини (дизайн, ишончлилик, нарх, эргономика, сервис, функционаллик) кўпроқ қадрлаши хақидаги маълумотларни олишга имкон беради. Шу билан бирга реклама кампанияси учун энг омадли далилларни олиш, тў\ри келувчи савдо воситачиларини танлаш хам мумкин. Тадқиқот объектлари – ўхшаш товарлар ва рақобатчи товарларнинг истеъмол хусусиятлари, истеъмолчиларнинг янги товарларга реакцияси, товар ассорименти, ўрови, сервис даражаси, истеъмолчиларнинг истиқболдаги талаблари хисобланади. Тадқиқот натижалари корхонага харидорлар талабларига мос равишда ўз товар ассортиментини ишлаб чиқиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар хаётийлик даврининг босқичларидан келиб чиққан холда фаолият йўналишларини танлаш, \ояни излаб топиш ва янги товарларни ишлаб чиқиш, товар маркаланишини такомиллаштириш, фирма стилини ишлаб чиқиш, патентларни химоя қилиш усулларини аниқлашга имкон беради.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар ёки махсулотни тў\ри кўрсата билиш хам мухим ахамият касб этади. Бу ерда товарнинг тахминий нархи ва уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар миқдорини кўрсатиш тавсия қилинади. Уларга кўра хар бир товар бирлиги келтириши мумкин бўлган фойда хажмини аниқлаш мумкин.
Товарнинг асосий хислатларини, унинг дизайни ва ўровининг афзалликларини аниқ тавсифлаш катта ахамиятга эга. Буларнинг барчаси ташқи ва ички бозорда сотиш учун мўлжалланган товарлар учун мухим ахамият касб этади.
Агар товар харидорлар талабларини қондира олмаса уни сотиш учун хеч қандай хатти-харакатлар кўнгилдагидек тижорат натижаларини бермайди. Ишлаб чиқарилаётган товарнинг бозор талабларига мос келмаслиги хозирги кун шароитларида катта молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Товарнинг «сотилувчанлиги»ни бахолашнинг энг самарали усули танланган бозорларда синов тариқасида сотиш хисобланади. Бу биринчи навбатда шахсий истеъмол товарларига тааллуқлидир. Бозор синовларини ташкил қилишнинг қийинлиги ва қимматлиги сабабли ишлаб чиқариш йўналишидаги товарларни синов тариқасида сотиш камдан-кам амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш йўналишидаги товарлар, айниқса, машиналар, асбоб-ускуна ва қурилмаларни истеъмолчиларга бепул асосда синаш учун етказиб бериш тавсия қилинади. Бундай синов натижалари корхонага махсулот рақобатбардошлигини ошириш унинг техник даражаси ва сифатини энг юқори бозор талабларига етказишга имкон берувчи мухим маълумотларни беради. Синов натижасида олинган маълумотлар товарни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашдан аввал унга зарур ўзгартиришлар киритиш ва уни муайян бозорларга мослаштириш учун катта имконият беради. синов тариқасидаги сотувлар тўлиқ муваффақиятсизликка учраганда товар умуман ишлаб чиқаришдан олиб ташланади.
Бўлимда махсулот сервисини ташкил қилиш хам тавсифланиши лозим (агар махсулот техник махсулот бўлса). Эътиборни товарнинг камдан-кам учрайдиган хислатларига қаратиш тавсия этилмайди. Яхшиси бозорни максимал қондириш, ўзига хос истеъмол хусусияларига кўпроқ эътибор қаратган маъқул. Бу йўналишда биринчи қадам ўз товарини тўлиқ ва яхши билиш, унинг кутилаётган харидор учун келтириши мумкин бўлган фойдаларидан хабардор бўлиш хисобланади.
Ташқи бозор учун мўлжалланган товарларни танлашда ички бозорда сотув натижаларини бахолаш катта фойда беради. Ташқи бозор учун мўлжалланувчи товарлар нарх, эстетика ва функциялар нуқтаи назаридан ўзига хос бахолашни талаб қилишини ёддан чиқармаслик зарур.
Жавоб топиш лозим бўлган саволлар қуйидагилардан иборат:

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling