Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Товарнинг хаётийлик даври


Download 3.32 Mb.
bet42/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

7.3. Товарнинг хаётийлик даври

Маълумки, хар бир товар ўзининг хаётийлик даврига эга бўлиб, тўрт босқичдан иборат:



Турли хил товарларга нисбатан хаётийлик даври узоқ муддатли, оддий ва қисқа муддатли бўлиши мумкин. Тадбиркор учун у ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган товарнинг хаётийлик даври хақида ишончли маълумотларни олиш мухим ахамият касб этади. Бунинг ахамияти, айниқса, бозорда ўхшаш ёки худди шундай товарлар мавжуд бўлган холларда ортади. Акс холда тадбикрор ишлаб чиққан товарни бозорга киритиш ўрнини босувчи товарнинг қариш босқичига тў\ри келиши мумкин. бунда бозорга яна таклиф қилинган товар сотилмайди ва уни ишлаб чиқаришни дархол тўхтатишга тў\ри келади.
Албатта, хаётийлик даврининг босқичини аниқлаш жуда қийин, чунки товарнинг хаётийлик даврини у тугаган тақдирдагина аниқ билиш мумкин бўлади. Шу сабабли хаётийлик даври тугагандан сўнг мазкур товар қайси пайт қайси босқичда бўлганлигини айтиб бера олсак, «хаёт» даврида барча хисоб-китоблар тахминий характерга эга бўлади.
Фирмалар товар хақиқатда ўсиш босқичида турган бир пайтда у етуклик босқичга кирди деб, унга эътиборни сусайтирган хамда қўшимча фойда олиш имкониятидан махрум бўлган холлар кўп кузатилган. Кўпинча бунинг акси хам бўлиб туради. Товар ўсиш босқичида деб хисоблаган фирма уни ўзлаштиришга киришади. Текшириб кўрилганда эса, товарнинг етуклик босқичидан ўтганлиги маълум бўлиб, фирманинг омборларида сотилмай қолган махсулотлар тўпланиб қолади. Айнан шу сабабли «иккинчи тўлқин»даги ишлаб чиқарувчилар улар ишлаб чиқаришни млжаллаб турган товарнинг хаётийлик даври босқичини тў\ри топа олишлари лозим бўлади. Бу янги товарларни ишлаб чиқиш стратегиясини тў\ри танлашга имкон беради.
Шундай қилиб, янги товарларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқилаётган товар ва бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарларининг хаётийлик даври босқичларини солиштирш мухим ахамият касб этади. Муваффақиятли ривожланиш учун хар бир корхона ўсиш босқичидаги рақобатбардош товарларга эхтиёж сезади.
Товар ўсиш босқичида бўлган ва тез сотилаётган пайтда фирма барча хатти-харакатларини уни сотишга қаратади ва кўп холларда келгуси авлод товарларини ишлаб чиқиш имкониятиг аэга бўлмайди. Бироқ, ўсиш сурати пасайишни бошлаган пайтда бу хақда ўйлаш кеч бўлади.
Фирма ишлаб чиқараётган товар етуклик босқичга яқинлашган пайтда бу товар қариш босқичига кириши билан янги товарлар кириб келиши учун келгуси авлод товарларини ишлаб чиқишга киришиш лозим.
Юқорида айтиб ўтилганларни хисобга олгач, ишлаб чиқилаётган товарларнинг хаётийлик даврини комплексли ўрганишнинг мухимлиги тушунарли бўлади. Бундай ўрганиш бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарлари билан биргаликда фирманинг ўз товарлари хаётийлик босқичини тахлил қилишни талаб қилади.
Албатта, тақчиллик шароитларида кўплаб тадбиркорлар асосий эътиборни товарнинг хаётийлик даврини ўрганишга эмас, балки умуман бошқа, товарни ишлаб чиқариш ва бозорга етказиш билан бо\лиқ муаммоларни хал қилишларига тў\ри келмоқда. Бироқ товарнинг хаётийлик даврини тахлил қилиш заруратига эътибор қаратмаслик хам кўп холларда ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг юқори бўлишига эришига имкон бермайди. Энг урфга кирган товарларни ишлаб чиқариш билан шу\улланувчи бир қатор тадбиркорларнинг эса товарнинг хаётийлик даври муаммоларига мурожаат этиши шубхасиз. Бундан ташқари, бозорга мурожаат қилишга кўпинча янги товарни ишлаб чиқиш ёки чиқарилаётган товарнинг хаётийлик даврига ўзгартириш киритиш зарурати мажбур қилади. бозор хақида, унда рўй бераётган жараёнлар хақидаги ахборотни маркетинг тадқиқотлари беради.


+исқача хулосалар

Бизнес-режанинг «Корхона махсулотини тавсифлаш» бўлими корхона махслоти, иш ва хизматларини тавсифлаши мўлжалланган бўлиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини хам қамраб олади.


Корхона махсулоларини тавсифловчи кўрсаткичлар қаторига махсуллотнинг функционал кўрсаткичлари в атавсифномаси, ўзига хос ва оригинал жихатлари, махсулотнинг хаётийлик даври сифат кўрсаткичлари, шунингдек, корхонанинг махсулотни муваффақиятли чиқариш ва тарқатишини таъминлаш имкониятларини киритиш мумкин.



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling