Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet45/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Сотув функциясига қуйидагилар киради:

  • товарни харакатлантириш тизимини ташкил этиш;

  • сервисни ташкил қилиш;

  • талабни шакллантириш ва сотувни ра\батлантириш тизимин ташкил этиш;

  • мақсадли йўналтирилган товар сиёсатини амалга ошириш;

  • нарх сиёсатини юргазиш.

Маркетингда бошқарув ва назорат функцияси хам катта ахамиятга эга бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • корхонада стратегик ва оператив режалаштиришни амалга ошириш;

  • жамоани бошқаришнинг ахборот таъминоти;

  • корхонада коммуникация тизимини ташкил қилиш;

  • маркетинг назоратини ташкил қилиш (тескари алоқа, вазият тахлили).

Маркетингнинг бу ва бошқа функциялари унинг асосий вазифаси – тадбиркорлик мухити динамикасини кузатиш, яъни атроф-мухитнинг режалаштириш характери ва тенденциялари бизнесни юритишга ижобий таъсир кўрсатиши ёки унинг олдига тўсиқлар қўйишини кузатишни таъминлаши лозим. Тадбиркорлик мухитини тахлил қилиш ва бахолашда аввало қуйидаги омиллар хисобга олиниши лозим:

  1. иқтисодий реаллик – ички миллий махсулот, дисперсион ёндашув, яъни айни пайтда эришилган турмуш даражаси;

  2. ижтимоий омиллар – ахоли таркиби, қадриятлар, рақобат, тенденциялар;

  3. техник ривожланиш даражаси – техник тараққиёт, бозорнинг техник тараққиётни сезувчанлиги;

  4. хуқуқий-норматив мухит – қонунчилик, норматив хужжатлар.

Агар тадбиркорлик мухити корхонага танланган бизнес сохасида муваффақиятли фаолият кўрсатишга имкон берса, маркетинг хизматининг фаолияти у ишлаши лозим бўлган товар бозорига қаратилиши лозим. Бунда корхонанинг бозорга чиқишида уч вариант мавжуд: қўшилиш, илгари мавжуд бўлганни сақлаб қолиш ва камайиш.
У ёки бу йўналишни танлаш кўплаб масалаларни бажаришга, биринчи навбатда корхонанинг юқори сифатли рақобатбардош махсулот чиқариш имкониятларига бо\лиқ бўлади. Бироқ бунгача бошқа масалани хал қилиб олиш керак: корхона у чиқараётган ёки мўлжаллаётган махсулотга талаб қандай вужудга келиши, унинг нарх ўзгариши қанчалик мослашуви ва бу мослашувчанликнинг якуний натижа фойда(даромад)га қанчалик таъсир кўрсатишини билиши лозим.
Умуман олганда бизнес стратегиясида маркетингнинг мохияти тўртта «P» – махсулот (product), харакатлантириш (promotion), жой (place) ва нархни (price) бажаришга бориб тақалади ва хозирги кунда иқтисодий назарияда «маркетинг формуласи» деб номланади. Ушбу формуланинг мохияти шундаки, махсулот (товар) таклифи, нарх белгиланиши, жой танланиши ва сотувни ра\батлантириш маркетингнинг мохиятини акс эттирувчи ягона жараён сифтаида кўриб чиқилади.



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling