Нарх тадқиқотлари нархнинг энг кам харажатлар билан энг кўп фойда олиш имкониятини берувчи даражаси ва унга мослигини аниқлашга қаратилади. Нарх сиёсатининг мохияти фирма товарларига шундай нарх ўрнатиш ва бозордаги холатдан келиб чиққан холда алмаштиришдан иборатки, бунда белгиланган бозор улушига эга бўлиш, белгиланган фойда хажмини таъминлаш хамда бошқа стратегик ва оператив вазифаларни бажариш таъминланиши лозим. Айниқса ташқи бозор учун нарх белгилашда эхтиёт бўлиш керак.
Нарх сиёсатини ишлаб чиқишда қуйидагиларни белгилашга таяниш лозим:
фирма фаолият кўрсатувчи хар бир бозорда рақобат кураши воситалари ичида нарх қандай ўринга эга;
фирма нарх бўйича етакчиликни ўз қўлида сақлаб қола оладими ёки бошқа етакчи ортидан борадими, «нарх уруши»га дош бера оладими;
янги товарларга нисбатан нарх сиёсати қандай бўлиши лозим.
Корхонанинг нарх сиёсати товарлар нархини бозорлар ва уларнинг товар хаётийлик даврига мос равишда ўзгариши, рақобатчиларнинг хатти-харакатларидан келиб чиққан холда белгилайди. Маркетинг амалиётида одатда нарх сиёсатининг беш тури қўлланади:
«нарх бўйича етакчи» — бозорда катта улушга эга ва йирик монополист фирмалар учун характерли.
«етакчи ортидан бориш» — йирик фирмалар сиёсатини қабул қилувчи кичик фирмалар учун сиёсати.
«хужум қилиш» —махсулот таннархини кескин камайтириш ёки янги технологияларни жорий қилиш хисобигабозорда етакчи ўринларни эгаллаш мақсадида амалга оширилувчи сиёсат.
«қаймо\ини олиш» — бозорга янги товар киритишда фойдаланилувчи сиёсат.
«жорий қилиш» — техник жихатдан хеч қандай янгиликка эга бўлмаган товарни киритиш сиёсати, товарни дастлаб жуда паст нархда сотиш ва аста-секинлик билан нархни кўтариб бориш йўли билан амалга оширилади. Нарх сиёсатида чегирмалар мухим роль ўйнайди.
8.3. Махсулотни бозорга чиқариш стратегияси
Do'stlaringiz bilan baham: |