Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77
Bog'liq
Monograph

II-боб бўйича хулосалар 
Монография нинг “Олий таълим муасасаларида мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштиришни такомиллаштириш методикаси” деб 
номланган иккинчи бобда олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини 
такомиллаштиришнинг шакллари, метод ва воситалари таҳлил қилиниб, 
мустақил 
иш 
фаолиятини 
такомиллаштиришнинг 
механизмини 
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Мустақил иш 
фаолиятини такомиллаштириш, билимларни қидириш, уларни англаб етиш
мустаҳқамлаш, махсус билимларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш 
билимларини умумлаштириш, тизимлаштириш муҳим ўрин тутади. 
Ўтказилган таҳлил қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради: 
1. Математика фанидан 
Мустақил таълим олиш кўникмасини 
ривожлантириш бўйича модел ишлаб чиқилди ҳамда биз таклиф этаётган 
моделнинг асосий компонентларидан бири бўлиб, мазкур жараённи 


123 
такомиллаштиришда дарсдан ташқари машғулотлар жараёнларининг 
натижавийлиги аниқланиб, илғор педагогик тажрибалар ва замонавий 
ўқитиш воситалари, энг қулай ва самарали ҳисобланган методлар ва 
ёндашувларни амалиётда қўллаш ҳамда талабаларнинг таълим олиш ва 
мустақил 
ўрганишга 
мойиллиги, 
қизиқишлари, 
эҳтиёжлари 
ва 
имкониятларини баҳолаш белгиланган вазифаларни таҳлил қилиш ва 
такомиллаштириш жараёнида қайта алоқа таъминланиши зарур. 
2. Математика фанидан Мустақил таълим олиш кўникмасини 
ривожлантиришни такомиллаштириш ва талабаларнинг фаоллигини 
таъминлаш йўналишида бажариладиган вазифалар билан фойдаланиладиган 
методлар ва турли ёндашув технологияларини мувофиқлаштириш; 
талабаларда ўқиш, ўрганиш, мустақил иш фаолияти ва касб-ҳунар ўрганишга 
мойиллик ва қизиқишлар шакллантириш, дарсга ва касб-ҳунар ўрганиш 
жараёнларига ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш 
воситаларини танлаш; талабаларда янгиликларга мойиллик ва қизиқишлар 
шакллантирувчи мотивларни аниқлаш; математика фанидан Мустақил 
таълим олиш кўникмасини ривожлантириш мазмунини такомиллаштириш 
омилларини аниқлаш; математика фанидан Мустақил таълим олиш 
кўникмасини ривожлантиришни такомиллаштириш йўналишида амалга 
ошириш зарур бўлган вазифаларни аниқлаш имконини беради. 
3. Мустақил иш фаолиятини дидактик ўйинлар воситасида олиб бориш 
талабаларнинг ақлий фаолиятга тезроқ киришишлари ва адаптация ҳосил 
қилишларига ҳам кўмак беради. Янги дарс бошланишида ёки ўтган дарсни 
мустаҳкамлаш пайтида дидактик ўйинлардан фойдаланиб, талабаларнинг 
дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мумкин.
4. Ўқув топшириқларини электрон таълим ресурслари ёрдамида 
талабаларга тақдим этиш бир қадар қулайликлар туғдиради. Чунки электрон 
таълим 
ресурси 
воситалари 
талабаларнинг 
мустақил 
фаолият 
кўрсатишларини таъминлашга хизмат қилади. Ҳар бир талабани ўқитувчи 
ҳамда тенгдошлари билан мулоқотга киришиш, ҳамкорлик қилишга ундайди. 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling