Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
92 
Олий таълим тизимини мазмунан модернизaция қилиш, илғор 
тажрибалар асосида ўқитиш жараёнига электрон таълим ресурслари ва 
мультимедиали технологияларни жорий этиш, бунда кадрлар салоҳиятини 
оширишга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда олий таълим тизимининг 
сифат-самарадорлигини тубдан яхшилаш олий таълими фаолиятининг 
устувор йўналиши сифатида белгилаб олинган. 
Тадқиқот ишимиз доирасида “Математика фанидан амалий ва мустақил 
ишлар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилди (Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2020 йил 28-декабрдаги 676–сонли буйруғига асосан нашр 
гувоҳномаси берилган). Ушбу ўқув қўлланма математика фанидан “5110200-
физика ва астрономия ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабаларининг 
математика фанидан мустақил иш фаолиятини самарали ташкил этишга 
қаратилган (2.5-расмга қаранг). 
2.7-расм. Мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришга 
қаратилган ўқув қўлланма
Мазкур ўқув қўлланма “5110200-Физика ва астрономия ўқитиш 
методикаси” таълим йўналиши талабаларининг математика фанидан мустақил 
иш фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган бўлиб, унда мустақил 
иш фаолиятини такомиллаштиришнинг мақсад ва вазифалари, дарсдан 
ташқари машғулотлар жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация 


93 
технологияларини жорий этиш бўйича методик кўрсатма ҳамда тавсиялар, 
амалий машғулотлар берилган. Шунингдек, дарсда талабаларнинг 
фаоллигини ошириш ва фикрлаш орқали ўзлаштиришларни таъминлаш 
мақсадида мультимедиали иловалар тайёрланди. Ўқув қўлланманинг 
мультемедияли иловаларига: анимация, видео, амаллар устида ишлаш, 
математик мисоллардан наъмуналари, тест-топшириқлари, дидактик ўйин, 
муаммоли масалалар учун намуналар, тренажёр машқлари, расмли 
топшириқлар, бошқотирмаларга оид машқлар киритилган. Уларда 
талабаларнинг математик материалларини осон ўзлаштиришларини, 
геометрик амалларни содда, аниқ йўллари билан амалга оширишлари ва 
ижодий фикрлашга ўргатиш мақсадида турли жадвал, ребус ва 
бошқотирмалардан фойдаланилган. Машқ шартларида талабаларни ижодий 
фикрлашга, мулоҳаза юритишга ундовчи, таққослаш, анализ, синтез ва 
кузатишга асосланган ҳолда хулоса чиқаришга йўлловчи, таҳлилни муайян 
изчилликда амалга оширишни таъминловчи топшириқларни берилганлиги 
дастур талабларини бажаришга хизмат қилади. Бундан ташқари ўқув 
қўлланмада “Маъруза матни”, “Қисқа саволга қисқа жавоб”, “Ментал 
харитаси”, “Даражали тестлар”, “Мустақил ишлаш учун мисоллар”, “Видео 
дарс”, “Интерактив саволлар”, “Интерактив видеолар” каби илғор педагогик 
методлардан самарали фойдаланилган.
Ишлаб чиқилган ўқув қўлланмада талабаларга дарсга тайёргарлик 
кўришда ва мустақил иш фаолияти топшириқларини ўзлаштиришда қуйидаги 
имкониятларни беради: 
‒ мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришни замонавий тарзда 
моделлаштириш; 
‒ фан бўйича билимларни чуқурлаштириш учун қўшимча маълумот ва 
ахборотларга эга бўлиш; 
‒ назарий ва мустақил ишлашни тайёрлаш. 
Математика 
дарсларида 
замонавий 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологиялар таълимнинг сифат самарадорлигини оширади, талабаларнинг 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling