Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
Monograph

Novateurpublication.org 
96 
ижодийликни, 
эгаллаган 
билимларни 
янги 
шароитда 
қўллашни, 
яратувчанликни талаб этмайди. 
Қисман ижодий ўйин-топшириқлар талабадан маълум бир ёрдамга 
асосланган ҳолда ижодий фаолият кўрсатишни талаб этади. 
Ижодий ўйин-топшириқлар олдин эгалланган билимларни тамомила 
янги шароитда қўллаш демакдир. Шубхасиз, бу жараён талабадан 
ижодийликни, изланувчанликни талаб этади [83].
Ўйиндан мустақил иш фаолиятининг турли босқичларида фойдаланиш 
мумкин, лекин улар шундай жойлаштрилиши керакки, талаба оғир ақлий 
меҳнатдан сўнг ўйиндан ўзига эмоционал қувват олсин. Ўйин жараёнида 
талаба ўзининг ҳаракатини ўртоқларининг ҳаракатига солиштирсин, ўзини 
англай борсин ва унда ташаббускорлик пайдо бўлсин. Математика 
дарсларида қўлланилиб келинаётган ўйинлар хилма-хил бўлиб,


97 
улар турли томондан турларга бўлинган. Дидактик ўйинлар талабаларда 
таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, тадқиқ қилиш, ҳисоблаш, ўлчаш, ясаш, 
синаш, кузатиш, солиштириш, хулоса чиқариш, мустақил қарор қабул қилиш, 
гуруҳ ёки жамоа таркибида ишлаш, ахлоқ-одоб, нутқ ўстириш, тил ўргатиш, 
янги билимлар ўргатиш ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришга 
йўналтирилган ўйинларга ажратилади.
Мустақил иш фаолиятини дидактик ўйинлар воситасида олиб бориш 
талабаларнинг ақлий фаолиятга тезроқ киришишлари ва адаптация ҳосил 
қилишларига ҳам кўмак беради. Янги дарс бошланишида ёки ўтган дарсни 
мустаҳкамлаш пайтида дидактик ўйинлардан фойдаланиб, талабаларнинг 
дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мумкин. Қуйида “5110200-физика ва 
астрономия ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабаларининг 
математика фанидан мустақил иш фаолиятини самарали ташкил этишга 
қаратилган қўллаш мумкин бўлган ўйин намуналарини келтирамиз. 
Замонавий интерфаол машғулотлардан бири “Ментал харита” тузишдир. 
Бунда талабаларга аввал ментал харита қандай бўлишини тушунтириш лозим 
бўлади. Ўқитувчи томонидан талабаларга мустақил ишлашларини ташкил 
этиш учун қуйидагича манбаалари берилади (2.8-расмга қаранг). 
Талабаларнинг мустақил иш фаолиятини самарали ташкил этиш 
мақсадида STEAM таълим технологиясидан фойдаланишниш афзалликлари 
ва мазмуни тадқиқот ишимизда очиб берилди. 
STEAM таълим технологияси мактаб ўқувчиларини янгича ўқитиш 
методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш методикасидан фарқли методика 
ҳисобланади. "STEAM" қисқартмаси биринчи марта 1990-йилларда 
америкалик бактериолог Р.Колвелл томонидан таклиф қилинган, аммо фақат 
2000-йиллардан фаол фойдаланила бошлади. У ўқувчиларни бир вақтнинг 
ўзида тўртта– фан (Science), технология (Technology), мухандислик, 
(Engineering), тасвирий санъат (Art), математика (Math) бўйича ўқитишга 



Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling