Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot


-расм. Барабанли роторли вакуум-қуритгич


Download 1.59 Mb.
bet10/14
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1011808
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
куритгич

7-расм. Барабанли роторли вакуум-қуритгич:
1-барабан; 2-буғ ғилофи; 3-юклаш учун туйнук; 4-ротор; 5-тароқ; 6-тушириш учун туйнук; 7-узатма. Оқимлар: I-сув буғи; II-конденсат; III-газлар.
Аралаштиргичли вакуум-қуритгичларнинг асосий афзаллиги – бошқа ускуналарга нисбатан қуритиш жараёни паст ҳароратда олиб борилади. Унга хизмат кўрсатиш учун ишчи кучи кам талаб қилинади, бундай қуриткичларда портлаш ҳавфи бўлган ва заҳарли материалларни қуритиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ускуналар материал таркибидан сувсиз эритувчиларни ажратиб олиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Қуритилган материалларнинг сифати анча юқори бўлади.
Қуритгич қобиғининг номинал ҳажми 0,16 дан 10 м3 гача ўзгариши мумкин. Цилиндрсимон қобиқни материал билан тўлдириш коэффициенти одатда 50 % ни ташкил этади. Портлаш ҳавфи бўлган материаллар билан ишлаганда, ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳавонинг кириши мумкин бўлган жойлар (роторни зичлантириш, тушириш учун туйнук, фильтр)га паст босим билан азот юборилади. Бундан ташқари барабанга емирилиб кетадиган мембрана ўрнатилади. Буғ-ҳавони материал чангларидан тозалаш учун ускуна фильтрлар билан жиҳозланади.
Вальцовкали қуритгичлар. Бу турдаги ускуналар турли суюқликлар ва оқувчан пастасимон материалларни атмосфера босимида ёки вакуум остида қуритиш учун ишлатилади. Қуритиш жараёни узлуксиз равишда олиб борилади ва қўл меҳнати талаб қилинмайди. Бу турдаги қуриткич битта ёки иккита барабандан иборат. 8-расмда битта барабанли қуриткичнинг схемаси келтирилган. Бундай қуриткичда тоғаранинг ичида битта барабан айланиб туради. Тоғарага материал узлуксиз равишда бериб турилади.



8-расм. Битта вальцовкали қуритгич:
1-бўш цапфа; 2-ичи бўш барабан; 3-тортувчи қалпоқ; 4-узатма; 5-тоғора; 6-аниқ бир ўлчамга келтирувчи мослама; 7-куракчали мослама; 8-шнек. Оқимлар: I-конденсат; II-сув буғи; III-ҳаво ва намлик буғи аралашмаси; IV-дастлабки маҳсулот.
Барабаннинг ичи бўш бўлиб, у сув буғи ёки бошқа иссиқлик ташувчи агент ёрдамида иситилади. Барабан айланаётганда унинг ташқи юзаси материалнинг юпқа қатлами билан қопланади. Барабан иситиб турилганлиги сабабли материал қатлами қурийди, сўнгра куракчали мослама билан қирқилади ва шнек ёрдамида ускунадан ташқарига чиқарилади. Қуриган материал кукун, юпқа қатлам (плёнка) ёки параха ҳолатида бўлади. Қуриткичнинг ҳамма иш қисмлари умумий қобиқнинг ичига жойлаштирилган ва вакуум ҳосил қилувчи қурилма билан боғланган.
Вальцовкали ускуналар ёрдамида юқори ҳароратларга чидамсиз бўлган материалларни юпқа қатлам билан қуритиш мумкин. Қуритиш вақти барабаннинг айланишлар сони орқали бошқарилади. Қуриткичнинг иш унуми барабаннинг диаметри, узунлиги ва айланишлар тезлигига мутаносиб. Ускунанинг иш унуми одатда материал юпқа қатлами (ёки плёнкаси) қалинлигининг камайиши ва барабан айланишлар сонининг ортиши билан кўпаяди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ускунадаги плёнканинг қалинлиги 0,1÷0,4 мм, барабаннинг айланиш тезлиги эса 1÷10 мин-1 бўлганда 1 кг намликни буғлатиш учун 1,2÷1,6 кг сув буғи сарф бўлади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling