Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot


-расм. Ҳақиқий қуритгични ҳисоблашга доир


Download 1.59 Mb.
bet12/14
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1011808
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
куритгич

10-расм. Ҳақиқий қуритгични ҳисоблашга доир.
Модданинг кириши (кг/соат): 1) ҳаво L; 2) ҳаво таркибидаги намлик Lх0; 3) нам материал G1.
Модданинг чиқиши (кг/соат): 1) ҳаво L; 2) ҳаво таркибидаги намлик Lх2; 3) қуриган материал G2.
Моддий баланс тенгламасини тузамиз:
L + Lх0 + G1 = L + Lх2 + G2 .
Бундан G1 – G2 = Lх2 - Lх0 = L (х2 – х0) ,
ёки W = L (х2 – х0) .
Бу ерда
Қуритиш жараёни учун қуруқ моддалар бўйича ушбу баланс тенгламасини тузиш мумкин:

Бу сўнгги ифодадан қуритиш охиридаги материалнинг массасини аниқлаймиз:
. (16.11)
Буғланган намликнинг (ёки материалдан чиқарилган сувнинг) миқдорини қуйидаги тенглама орқали ҳам топиш мумкин:

ёки
. (16.12)
Модда баланс асосида ҳақиқий қуриткичнинг иссиқлик балансини тузамиз.
Иссиқликнинг кириши (кЖ/соат): 1) ҳаво билан LI1 = LI0 + Qn (бу ерда LI0 – иситкичга кирган ҳавонинг иссиқлиги, Qn – иситкичда ҳавонинг берган иссиқлиги; 2) материал билан G1C1θ1 (бу ерда С1 – нам материалнинг иссиқлик сиғими, θ1 – материалнинг дастлабки ҳарорати); 3) транспорт ускуналари билан GтрCтрθтр/ (бу ерда Gтр – ускуналарининг массаси, Стр – транспорт ускуналари материалининг иссиқлик сиғими, θ/тр – транспорт ускуналарининг дастлабки харорати); 4) қуритиш камерасига киритилган қўшимча иссиқлик qк.
Иссиқликнинг сарфланиши (кЖ/соат): 1) қуриткичдан чиқаётган ҳаво билан LI2; 2) қуритилган материал билан G2C2 θ2; 3) транспорт ускуналари билан GтрСтрθ//тр; 4) иссиқликнинг атроф муҳитга йўқолиши Qй.
Иссиқлик балансини тузамиз:
LI1 + G1C1θ1 + GтрСтрθ/тр + qк = LI2 + G2C2 θ2 + GтрСтрθ//тр + Qй ;
бундан L (I2 – I1) = G1C1θ1 + GтрСтрθ/тр + qк – G2C2 θ2 – GтрСтрθ//тр – Qй ;
ёки L (I2 – J1) = Σ Q. (16.13)
Охирги тенгламанинг ўнг ва чап томонларини W га бўлиб, қуйидаги ифодани оламиз:
.
деб белгилаймиз, бўлгани учун
(16.14)
ёки
. (16.15)
Тенгламага киритилган Δ катталик қуритиш камераси ичидаги киритилган ва сарфланган иссиқликлар айирмасининг 1 кг буғланган намликка нисбатини белгилайди. Бу ерда асосий калориферда иситилган ҳаво билан кирган ва чиққан иссиқликлар ҳисобга олинмайди. Кўпинча Δ қуритиш камерасининг ички баланси деб аталади. (16.15) тенгламадан кўриниб турибдики, Δ нинг ишорасига кўра I2 нинг қиймати I1 нинг қийматидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Агар Δ = 0 бўлса, у ҳолда I2 = I1.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling