Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot
Download 1.59 Mb.
|
куритгич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар.
5-расм. Маҳсулот сочиб бериладиган қуритгич:
1-печь; 2-вентилятор; 3-винтсимон насос-дозатор; 4-марказдан қочма сочиб берувчи; 5-қуритиш камераси; 6-тутун тортувчи вентилятор; 7-циклон; 8-шлюзли таъминлагич. Оқимлар: I-газ; II-ҳаво; III-дастлабки маҳсулот; IV-намлик буғлари ва иссиқлик ташувчи аралашмаси; V-тайёр маҳсулот. Сочиб берувчи қуриткичлар юқорида айтиб ўтилган афзалликлардан ташқари бир қатор камчиликларга ҳам эга: 1) нам материалнинг ускуна деворларига ёпишиб қолмаслиги учун камеранинг диаметри анча катта (12,5 м гача) бўлади; 2) камерада солиштирма буғланиш қиймати кичик (1 м3 камерадан соатига 10–25 кг сув ажралади); 3) ҳаво оқимининг тезлиги нисбатан кичик (0,2–0,4 м/с), агар ҳаво тезлиги катта бўлса майда заррачаларнинг чўкиши қийинлашади ва уларнинг ҳаво оқими билан кетиб қолиши кўпаяди. Мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар. Бундай қуриткичларда жараён мавҳум қайнаш қатламида олиб борилганлиги сабабли материал заррачалари ва қуритувчи агент ўртасида контакт юзаси кўпаяди, намликнинг материалдан буғланиб чиқиш тезлиги ортади, қуритиш вақти эса анча қисқаради. Ҳозирги кунда мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар сочилувчан донасимон материалдан ташқари, қовушиб қолиш хусусиятига эга бўлган материаллар, пастасимон моддалар, эритмалар, қотишмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ҳам ишлатилмоқда. Мавҳум қайнаш қатламли қуритгичларда одатда ўлчами 5 мм гача бўлган донадор материаллар қуритилади. Қуритувчи агент сифатида қиздирилган ҳаво, тутунли газлар, қиздирилган инерт газлар ишлатилади. Бундай қуритгичларда мавҳум қайнаш ҳолати газ фазаси ёрдамида юзага чиқади. Айрим шароитларда мавҳум қайнаш ҳолати бошқа инерт материал ёрдамида ҳам ҳосил қилиниши мумкин. Бундай шароитда қуритилиши лозим бўлган материал қиздирилган қуритувчи агент оқимида инерт материал билан контактга учрайди. 6-расмда суспензия ва эритмаларни инерт материалнинг мавҳум қайнаш ҳолатида сувсизлантиришга мўлжалланган қуритгичнинг схемаси келтирилган. Дастлабки маҳсулот таъминлагич 4 ёрдамида қуритгичнинг ичига жойлаштирилган пневматик форсункага берилади. Форсунка иситиш ускунаси 5 да иситилган ва сиқилган ҳаво ёрдамида дастлабки маҳсулотни сочиб беради. Ускунанинг ичига солиб қўйилган инерт материал (масалан, фторпластнинг майда заррачалари) ёниш камераси 1 да ҳосил бўлган тутунли газлар ёрдамида мавҳум қайнаш ҳолатига келтирилган бўлади. Бу ерда маҳсулотнинг майда томчилари (чанглари) инерт материал гранулаларининг устига ёпишиб қолади. Мавҳум қайнаш ҳолатида гранулаларнинг ўзаро жадал тўқнашуви таъсирида қуриган маҳсулот гранулалардан ажралади ва иссиқлик ташувчи билан биргаликда енгли фильтр 8 га юборилади. Тутунли газлардан ажралган маҳсулот икки қатламли чанг затвори 9 орқали қурилмадан ташқарига чиқарилади. Ишлатилган иссиқлик ташувчи агент енгли фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага чиқарилади. Енгли фильтрни регенерация қилиш учун компрессор 7 ёрдамида ресивер 6 орқали ҳавонинг тескари оқимидан (0,04÷0,06 МПа) фойдаланилади.
Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling