Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot
Саноатда конвектив усул билан ишлайдиган қуритиш ускуналари (лентали, барабанли, пневматик, маҳсулотлар сочиб бериладиган, мавҳум қайнаш қатламли) кенг тарқалган. Контактли қуритиш ускуналаридан барабанли-роторли вакуум қуритгичлар, айланувчи барабанли вакуум қуритгичлар ва вальцовкали қуритгичлар кўпроқ ишлатилади.
Лентали қуритгичлар. Бундай қуритгичлар дастлабки намлиги 75 % гача бўлган, портлаш ва ёниш ҳавфига эга бўлмаган, заҳарсиз, сочилувчан (донадор, гранула ҳолатидаги, толали) маҳсулотларни иссиқ ҳаво билан атмосфера босимида узлуксиз равишда қуритишга мўлжалланган. 1-расмда кўрсатилган лентали қуритгич тўғри бурчакли қутига ўхшайди, у узунлиги бўйича бир неча (3 дан 10 гача) секцияларга ажратилган, кенглиги бўйича эса иккита коридорга бўлинган. Ўнг томондаги (маҳсулотнинг силжиши бўйича) коридорнинг ичига узлуксиз ишлайдиган транспорт конвейери (лентаси) жойлаштирилган. Лентанинг устида қуритилиши лозим бўлган маҳсулот ҳаракат қилади. Чап томонидаги коридорда эса буғ калориферлари, циркуляция қиладиган вентиляторлар ва газ каналлари жойлаштирилган.
Нам материал перфорация қилинган ва доимо ҳаракат қилиб турувчи лента 1 га берилади. Ушбу лента тўқилган металл тўрдан ёки перфорация қилинган (яъни тешилган) пластиналардан тайёрланган. Айрим ҳолатларда лента сифатида таркибида резинани ушлаган махсус материаллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Лентани ҳаракатга келтириш ва уни таранг қилиб ушлаб туриш учун қуритгич узатма ва таранг тортиш қурилмалари билан таъминланган, уларнинг оралиғида вентиляторлар 3 ва калориферлар 5 билан жиҳозланган оралиқ секциялари мавжуд. Лента устидаги қатламнинг баландлиги бўйича материал намлигини бараварламоқ учун аралаштиргичлар 3 жойлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |