Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot


Download 1.59 Mb.
bet5/14
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1011808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
куритгич

1-расм. Лентали қуритгич:
1-лентали конвейр; 2-аралаштиргич; 3-циркуляцион вентиляторлар; 4-ҳавони тақсимловчи панжара; 5-буғ калорифери; 6-қуритилган материални тушириш учун шнек.
Оралиқ секцияларининг калориферларида қиздирилган ҳаво циркуляцион вентиляторлар ёрдамида лентанинг устида жойлашган тақсимловчи панжара 4 орқали маҳсулот қатламининг тепасидан пастга қараб берилади. Қиздирилган ҳаво оқими қатламдан ўтиб икки қисмга бўлинади: биринчи қисм калорифер орқали вентиляторга боради, иккинчи қисми эса – ишлатилган ҳаво канали орқали ускунадан ташқарига чиқарилади. Тоза ва ишлатилган ҳаво каналларида ўрнатилган заслонкалар ёрдамида ҳаво ва маҳсулот ҳаракатларини тўғри, қарама-қарши ва аралаш схемалари асосида ташкил этиш мумкин.
Лента узатма станциясида жойлашган мотор-вариатор, редуктор ва занжирли узатма ёрдамида ҳаракатга келтирилади; бу ерда шнексимон тушириш қурилмаси ҳам жойлашган. Лентанинг тезлиги шундай танлаб олинадики, бунда нам материал керакли даражада қуриши зарур. Лентанинг тезлиги вариатор ёрдамида амалга оширилади. Лентанинг кенглиги 1,2 ёки 2 м бўлади, унинг иш юзаси 7,2 дан 40 м2 гача, талаб қилинадиган қувват эса 22-137 кВт атрофида ўзгариши мумкин. Турли русумдаги лентали қуритгичларнинг буғланган намлик бўйича иш унумдорлиги 35 дан 600 кг/соат гача ўзгаради.
Лентали қуритгичлар кўп жойни эгаллайди ва уларни ишлатиш анча мураккаб (ленталарнинг чўзилиши ва барабанда нотўғри жойланиш ҳолатлари рўй бериши мумкин). Бундай қуритгичларнинг солиштирма иш унуми кичик, солиштирма иссиқлик сарфи эса катта, пастасимон материалларни қуритиш мумкин эмас.
Барабанли қуритгичлар. Бундай қуритгичлар атмосфера босими билан узлуксиз равишда турли сочилувчан материалларни қуритиш учун ишлатилади. Барабанли қуритгич цилиндрсимон барабандан ташкил топган бўлиб, горизонтга нисбатан кичик оғиш бурчаги (3-60) билан жойлаштирилган бўлади (2-расм). Барабан бандажлар ва роликлар ёрдамида ушлаб турилиб, электромотор ва редуктор ёрдамида айлантирилади. Қуритгич узунлигининг диаметрига нисбати L/Да=5:6. Барабаннинг айланишлар сони 1–8 мин-1. Нам материал таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага берилади, бу ерда материал аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. Сўнгра материал барабаннинг ички қисмига ўтади. Барабаннинг материал билан тўлиш даражаси 20 % дан ортмайди. Барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар барабаннинг кесими бўйича материални бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. Бундай шароитда материал билан қуритувчи агентнинг ўзаро таъсири самарали бўлади.
Барабан ичида материалнинг ўта қизиб кетиш даражасини камайтириш учун материал ва қуритувчи агент (тутунли газлар ёки қиздирилган ҳаво) бир-бирига нисбатан тўғри йўналишда бўлади, чунки бундай шароитда юқори ҳароратли иссиқ газлар катта намликка эга бўлган материал билан ўзаро контактда бўлади. Майда сочилувчан материаллар учун ҳавонинг барабан ичидаги тезлиги 0,5 – 1,0 м/с, катта бўлакли материаллар учун эса 3,5 – 4,5 м/с дан ортмаслиги керак. Ишлатилган газлар атмосферага чиқарилишидан олдин майда чанглардан циклонда тозаланади. Қуритилган материал барабандан ташқарига туширувчи мослама орқали чиқарилади.
Қуритилган материал доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра ҳар хил насадкалардан фойдаланилади (3-расм). Катта бўлакли ва қовишиб қолиш хусусиятига эга бўлган материалларни қуритиш учун кўтарувчи-парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бўлган катта бўлакли материалларни қуритиш учун эса секторли насадкалар ишлатилади. Кичик бўлакли, тез сочилувчан материалларни қуритишда тарқатувчи насадкалар кенг ишлатилади. Майда қилиб эзилган, чанг ҳосил қилувчи материалларни берк ячейкали донасимон насадкалари бўлган барабанларда қуритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим шароитларда мураккаб насадкалардан фойдаланилади.
Барабанли қуриткичларда материалнинг яхши аралашишига эришилади, натижада каттиқ ва газ фазалари оралиғида узлуксиз контакт юз беради. Бундай қуриткичларнинг иш унумдорлиги буғланаётган намлик бўйича 100-120 кг/м3·соат гача етади. Барабаннинг узунлиги 2,5÷16 м бўлганда унинг диаметри эса 0,5 дан 3,5 м гача боради. Барабанли қуритгичлар катта миқдордаги маҳсулотларни қуритиш учун кенг қўлланилади. Ускунанинг ўлчамларига кўра унинг истеъмол қуввати 0,75÷200 кВт ни ташкил этади.








Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling