Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot


-расм. Пневматик қуритгич


Download 1.59 Mb.
bet7/14
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1011808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
куритгич

4-расм. Пневматик қуритгич:
1-таъминлагич; 2-қуритиш қувури; 3-йиғгич; 4-фильтр; 5-циклон; 6-туширгич; 7-нам материал бункери; 8-дозатор; 9-ҳаво иситгич; 10-вентилятор.
Маҳсулотлар сочиб бериладиган қуритгичлар. Бундай қуритиш ускуналари турли эритмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ишлатилади. Бундай ускунанинг иссиқлик таъсир қилиш зонасида маҳсулот қисқа вақт давомида бўлиб, ундан намлик жадаллик билан ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган маҳсулот кукун ҳолатида бўлиб, қўшимча майдалашни талаб қилмайди, кейинги қайта ишлаш жараёнларида яхши эрийди. Ушбу русумдаги қуритгичлар ичи бўш ва конус тубли цилиндрсимон ускунадан иборат бўлиб, унинг юқориги қисмидан суюқ модда сочиб берилади ва параллел оқимда ҳаракат қилаётган қуритувчи агент (иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар) билан тўқнашади, натижада катта тезлик билан буғланади. Сочиб берувчи қуритгичларда буғланишнинг солиштирма юзаси катта бўлади, шу сабабли қуритиш жараёни қисқа вақт (тахминан 15–30 с) давом этади. Қуритиш қисқа вақт давом этганлиги сабабли жараён паст ҳароратларда олиб борилади, натижада сифатли кукунсимон маҳсулот олинади. Агар нам материал олдин қиздириб олинса, совуқ ҳолдаги қуритувчи агентдан ҳам фойдаланса бўлади. Материални сочиш учун механик ва пневматик форсункалар ҳамда марказдан қочма дисклар (айланишлар сони минутига 4000-20000) ишлатилади.
Ушбу турдаги ускунада (5-расм) нам материал қуритиш камерасига форсунка ёрдамида сочиб берилади. Қуритувчи агент (тутунли газ ёки ҳаво) вентилятор ёрдамида қуритгичга берилади, у камера ичида материал билан параллел ҳаракат қилади. Қуриган материалнинг майда заррачалари камеранинг пастки қисмига чўкади ва шлюзли таъминлагич ёрдамида керакли жойга юборилади. Ишлатилган қуритувчи агент циклонларда майда чанг заррачалардан тозаланади, сўнг атмосферага чиқариб юборилади. Сочиб берувчи қуриткичларда материал ва қуритувчи агент оқимлари тўғри, қарама-қарши ва аралаш йўналишда бўлиши мумкин, бироқ кўпинча тўғри (ёки параллел) йўналишли оқим кенг ишлатилади. Бундай қуритгичларнинг иш унумдорлиги дастлабки материал бўйича 32000 кг/соат гача бўлиши мумкин.




Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling