2-расм. Барабанли қуритгич:
1-юклаш камераси; 2-қия тарнов; 3-бандаж; 4-барабан; 5-тишли тож; 6-ҳалқали қопламалар; 7-тушириш камераси; 8-тирговчи роликлар; 9-узатма; 10-таянч роликлари; 11-секторли насадка; 12-куракчали насадка. Оқимлар: I-иссиқлик ташувчи; II-дастлабки маҳсулот; III-иссиқлик ташувчи ва сув буғлари аралашмаси; IV-тайёр маҳсулот.
3-расм. Барабанли қуритгичларда фойдаланиладиган насадкаларнинг асосий русумлари:
а-куракчали; б,в-тарқатувчи; г-секторли; д-берк ячейкали.
Пневматик қуриткичлар. Донадор (лекин қовишиб қолмайдиган) ва кристалл материалларни сувсизлантириш учун пневматик қуритгичлар ишлатилади. Қуритиш жараёни узунлиги 10-20 м бўлган вериткал қувурда олиб борилади. Материалнинг заррачалари иситилган ҳаво (ёки тутунли газ) оқими билан ҳаракат қилади. Бунда ҳаво оқимининг тезлиги қаттиқ заррачанинг ҳаракат тезлигидан катта бўлади (10-40 м/с). Бундай қуритгичларда жараён жуда қисқа вақт (1-3 с) давом этади, шу сабабли материал таркибидаги эркин намликнинг бир қисмигина ажралиб чиқади.
Пневматик қуритгичда (4-расм) материал бункердан таъминлагич орқали вертикал қувур-қуритгичга тушади. Ҳаво оқими вентилятор ёрдамида калорифер орқали вертикал қувурга юборилади. Қувурда ҳаво оқими материал заррачаларини ўзи билан бирга олиб кетади. Ҳаво қуриган материал билан бирга йиғувчи амортизаторга киради, кейин циклонга ўтади. Циклонда қуриган материал ҳаво оқимидан ажралади, сўнгра тўкиш мосламаси ёрдамида ташқарига чиқарилади. Ишлатилган ҳаво фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага узатилади. Шундай қилиб, куритиш жараёни пневмотранспорт режимида олиб борилади.
Пневматик қуритгичларда энергия сарфи анча катта, бу сарф материал заррачасининг ўлчами кичрайиши билан камаяди, бироқ заррачаларнинг ўлчами 8-10 мм дан ошмаслиги керак. Катта ўлчамли заррачалари бўлган материаллардан намликни чиқариш учун пневматик ускуналарни бошқа русумдаги қуритгичлар билан бирга ишлатиш зарур. Демак, тузилиши оддий ва ихчам бўлишидан қатьий назар пневматик қуригичларни ишлатиш чегараланган.
Қуритиш қувурининг намлик бўйича иш унумдорлиги 400 кг/м3соат атрофида бўлади, иссиқлик сарфи – 5000 кЖ/кг намлик, қуритилаётган материалнинг нисбий сарфи эса – 8÷20 кг/кг ҳаво.
Do'stlaringiz bilan baham: |