Jarayonning nazariy qismi Qurilma haqida qiasqacha ma]lumot
Download 1.59 Mb.
|
куритгич
ҚУРИТГИЧЛАРНИ СИНФЛАШ
Саноатда хар хил қуритгичлар ишлатилади. Қуритгичлар бир-биридан турли белгилари билан фарқ қилади. Нам материалга иссиқлик бериш усулига кўра қуригичлар конвектив, контактли ва махсус қуритгичларга бўлинади. Иссиқлик ташувчи агент сифатида ҳаво, газ ёки буғ ишлатилиши мумкин. Қуритиш камерасидаги босимнинг қийматига кўра атмосфера босими билан ёки вакуум остида ишлайдиган қуритгичлар бўлади. Жараённи ташкил қилиш бўйича ускуналар даврий ва узлуксиз ишлайдиган қуритгичларга ажралади. Конвектив қуритгичларда материал ва қуритувчи агент бир-бирига нисбатан тўғри, қарама-қарши ёки перпендикуляр йўналишда ҳаракат қилиши мумкин. Қуритилиши лозим бўлган материал донасимон, чангга ўхшаш, пастасимон ёки суюқ ҳолда бўлади. Қуритувчи агентнинг босимини ҳосил қилиш учун табиий ёки мажбурий циркуляция ишлатилади. Донасимон материаллар ишлатилганда қатлам зич, кенгайтирилган, ҳаракатчан, мавҳум қайнаш, фаввора ҳосил бўлиш каби ҳолатларда бўлади. Қуритувчи агент буғ, иссиқ сув, олов билан ишлайдиган калориферларда ёки электр токи ёрдамида иситилади. Қуритиш жараёнининг ҳар хил вариантларидан кенг фойдаланилади: ишлатилган қуритувчи агентни қуритгичдан чиқариб юбориш, қуритувчи агентдан такрор фойдаланиш, қуритувчи агентни қуритиш камералари оралиғида қиздириш, қуритувчи агентни қуритиш камераларига бўлиб бериш, қуритувчи агентни қуритиш камерасида қўшимча равишда қиздириш, ўзгарувчан иссиқлик майдонидан фойдаланиш (иссиқ ва совуқ ҳавони материал қатламига кетма-кет алмаштириб бериш) ва ҳоказо. Конструктив тузилишга кўра қуритгичлар ҳар хил бўлади. Саноатда шкафли, камерали, коридорли (тунелли), шахтали, лентали, барабанли, қувурли, шнекли, цилиндрсимон, турбинали, каскадли, каруселли, конвейерли, пневматик, сочиб берувчи ва шу каби бир қатор қуритгичлар ишлатилади. Саноатда конвектив усул билан ишлайдиган қуритгичлар кенг тарқалган. Бундай қуритгичларда қуритиш жараёни нам материал билан қуритувчи агентнинг тўғридан-тўғри контакти орқали боради. Конвектив қуритгичлар ишлаб чиқаришда қўлланилаётган барча қуритиш ускуналарининг тахминан 80 % ини ташкил этади. Ҳозирги кунда ишлатиладиган махсус (терморадиацияли, диэлектрик ва сублимацияли) қуритгичларнинг нисбий улуши тахминан 1 % ни ташкил этади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling