Asosiy qurilmaning hisobi
ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
Нормал назарий қуритиш жараёни. Бундай жараённинг схемаси 16.6-расмда кўрсатилган. Бу қурилма вентилятор, иситкич (калорифер) ва қуритиш камерасидан иборат. Иситкичга кираётган ҳавонинг катталикларини I0, t0, φ0, x0 билан белгилаймиз. Иситкичда ҳаво t1 ҳароратгача қиздирилади, бунда унинг намлик сақлаши ўзгармайди (х0 = х1), нисбий намлиги камаяди (φ1), энтальпияси ортади (I1). Шу катталиклар билан қизиган ҳаво қуритиш камерасига киради. Қуритиш камерасида ҳавога қўшимча иссиқлик берилмайди ва ҳаво ўзидаги иссиқликни йўқотмайди, деб қабул қиламиз. Бу
9-расм. Нормал қуритиш жараёнининг схемаси:
1-вентилятор; 2-калорифер; 3-қуритиш камераси.
жараён назарий қуритиш деб аталади. Ҳаво орқали материалга берилган иссиқлик миқдори намликнинг материалдан буғланиши учун сарфланади ва ҳосил бўлган сув буғи орқали материалдан қайтади, деб қабул қилинади. Назарий қуритишда ҳавонинг энтальпияси ўзгармай қолади (I = const). Қуриткичдан чиқаётган ҳавонинг катталиклари t2, φ2, I2, x2, бироқ I2 = I1; x2>x1; t21; φ2>φ1. Схемадан кўриниб турибдики, нам материалнинг массаси G1 (кг/соат), унинг намлиги W1 (%), қуриган материалнинг массаси G2 (кг/соат) ва унинг намлиги W2 (%).
1 кг намликни буғлатиш учун зарур бўлган ҳаво сарфи l (кг) ва иссиқлик сарфи q (кЖ) ни аниқлаш мумкин:
; (16.9)
. (16.10)
Ҳақиқий қуриткичнинг моддий ва иссиқлик баланси. Ҳақиқий қуриткичлардаги жараён назарий қуритишдаги жараёндан шу билан фарқ қиладики, бунда I2 I1 бўлади. Бунга сабаб шуки, ҳақиқий қуриткичларда иссиқликнинг бир қисми атроф муҳитга йўқолади. Айрим пайтларда қуритиш камерасига қўшимча иссиқлик киритилади (10-расм). Узлуксиз ишлайдиган қуриткичнинг моддий балансини тузиш учун қуйидагиларни қабул қиламиз: G1 – нам материалнинг массаси, кг/соат; W1 – унинг намлиги, %; G2 – қуруқ материалнинг массаси, кг/соат; W2 – унинг камлиги, %; W – буғланган намлик миқдори, кг/соат; L – ҳавонинг сарфи (қуруқ ҳаво ҳисобида)
Do'stlaringiz bilan baham: |