Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Юқори интенсивли фокусланган Ультратовуш


Download 1.29 Mb.
bet13/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

Юқори интенсивли фокусланган Ультратовуш — ушбу тўқимани гипертермик деструкция усули одам танасининг аниқ бир чуқурликдаги нуқтасига фокусланган ультратовуш энергияси билан таъсир этишга асосланган.Бунда нур йўлидаги тананинг юзаки ва чуқур орган ва тузилмалари интактнлигича қолади.
Бунда эффект икки механизм билан амалга ошади:дастлаб тем­пература ютилган ультратовуш тўлқинларини ютилиши туфайли кўтарилади ва тўвима термик шикастланади.Иккинчи механизм — ўтувчи ёки инерцион кавитация ҳисобида амалга ошади.
Ушбу усулнинг устунлиги (ҳатто радио­частотали аблация билан таққослаганда ҳам) унинг ноинвазивлиги бўлиб,технологияси терига инвазия муолажасини талаб қилмайди.
Ушбу усулни нафас актида ҳаракатланувчи органларда ҳамда ультратовуш энергияси чиқувчи датчик билан ўсма орасида суяк ёки ҳаво сақловчи тўқима бўлса ўтказиб бўлмайди.
Радиочастототали термоаблация, нисбатан янги усул бўлиб олинган маълумотлар ушбу технологияни онкологияда мустақил даво усули сифатида тавсия қилиш мумкинлигини эътироф этади.
Ушбу усулнинг сўзсиз устунлиги кам инвазивлиги ва реал клиник самарадорлиги бўлиб ҳисобланади.Ҳозирда ушбу усул жигар ўсмаларини комбинацияланган ва комплекс даволаш схемаларига киритилмоқда.
Транс-артериал химиоэмболизация (ТАХЭ) – ГЦР локорегионал терапиясининг асосий усули ҳисобланади.Ўсмани озиқлантирувчи артерияга ўрнатилган ангиографик катетер орқали, ёғ эмульсияли аралашма (липиодол ёки этиодол) ёки микросфера ва рентгенконтраст препарат билан цитостатиклар (доксорубицин, митомицин С ва б.қ.) юборилади.
ТАХЭ ГЦР билан беморларга норезектабел/нооперабел ҳолатларда қон томирларга инвазияси бўлмаса ва жараён жигардан ташқарига тарқалмаган бўлса биринчи линия паллиатив даволаш мақсадида ўтказилади.
ГЦРда артериал химиоэмболизация турлари:
-ёғли (доксорубицин +/- митомицин С +/- др. /+ липиодол);
-комбинирлашган (цитостатик эритмаси ++ липиодол ++ микросфера ПВА ва б.қ.);
-цитостатикларни элиминацияловчи микросфералар билан эмболизация (DEB-Drug eluting beads – дорини нурлантирувчи микросфералар).

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling