Жигарнинг анатомик резекцияси (Brisbane классификацияси IHPBA 2000г.)
Анатомик
термин
|
Куино бўйича сегментлар
|
Хирургик амалиётлар терминологияси
| |
Дарвоза венаси тармоқланишига кўра жигарни иккинчи тартибдаги альтернатив бўлиниши
| | | |
Ўнг олдинги сектор ёки ўнг парамедиана сектори
|
Sg 5, 8
|
Ўнг томонлама олдинги секторэктомия ёки ўнг томонлама парамедианали секторэктомия
| |
Ўнг орқа сектор ёки ўнг ён сектор
|
Sg 6, 7
|
Ўнг томонлама орқа секторэктомия ёки ўнг томонлама ён секторэктомия
| |
Чап ўрта сектор ёки чап парамедиана сектор
|
Sg 3, 4
|
Чап томонлама ўрта секторэктомия ёки 3,4 бисегментэктомия
| |
Чап ён ёки чап орқа сектор
|
Sg 2
|
Чап томонлама ён секторэктомия ёки чап томонлама орқа секторэктомия ёки 2 сегментэктомия
| |
Жигар циррози қўшилиб келган ГЦРни касаллик босқичини инобатга олган ҳолда даволаш усуллари
Барселонача босқичлаш тизими (BCLC - Barcelona Clinic Liver Cancer) цирроз фонида ривожланадиган ГЦРда қўлланилади ва ўсма жараёни босқичини,жигарнинг функционал ҳолатини,беморнинг объектив ҳолатини ва ўтказиладиган даводан кутилаётган самарани инобатга олади.
Ушбу босқичлаш тизимида 5 та босқич фарқланади:
0 - жуда эрта босқич; А– эрта босқич, В – оралиқ босқич; С- тарқалган босқич ва D –терминал босқич фарқланади.Бундан ташқари BCLC тизими ушбу ҳолатларни тавсия этилаётган оптимал даволаш стратегияси ва ўсмани прогнози билан боғлайди.
ГЦРнинг хирургик даволаш усулларидан бошқа усулларини шартли равишда:кимё дорилари билан даволаш (тизимли/регионар химиотерапия, химиоэмболизация), маҳаллий деструкцияловчи усуллар (аблация, радиоэмболизация) ва нур терапияга ажратиш мумкин. Бир неча даво усулларининг комбинацияси самаралироқ эканлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |