Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Download 1.29 Mb.
bet8/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

Лаборатория тестлари.
Лаборатория тестлари жигар функцияси ҳақида умумий маълумотлар бериб,аниқланган ўзгаришлар ГЦР учун носпецифик ҳисобланади.Ушбу тестлар цирроз даражасига,цитолиз белгилари, билирубин конъюгацияси ва оқсил синтетик функциясининг бузилишига ва/ёки холестаз,жигарда ўсмаларнинг сони, ўлчамлари ҳамда магистрал қон айланиши ва ўт оқишини бузилганлик даражасига боғлиқ бўлади.
Альфа-фетопротеин (АФП) – ГЦР учун ўсма-специфик маркер бўлиб ҳисобланади,аммо унинг миқдори гепатитларда, жигарнинг бошқа турдаги ўсмалари ёки касалликларида ҳам кўтарилиши мумкин.ГЦРнинг эрта босқичларида АФП миқдори 10-20%беморларда кўтарилиши мумкин. Спецификлик ва сезгирлик ўртасидаги оптимал баланс АФП=20 нг/мл бўлган бўсағага тўғри келади,аммо бунда ушбу тест сезгирлиги 60%га тенг бўлади. Ўсмани томирларга инвазиясида АФП миқдори тез кўтарилади. Жигардаги цирроз фонидаги гиперваскуляр тугунда (≥2 см) АФП миқдори 400 нг/мл дан баланд бўлса бу ГЦР ташхисини тасдиқлайди.
Жигарнинг функционал статусини баҳолаш.
Child-Pugh (Чайлд –Пью) классификацияси жигар циррозининг оғирлик даражаси ва пациентларни яшовчанлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган.Ушбу тасниф илк бор 1964 йилда Мичиган университети медик-олимлари Чарльз Чайлд ва Джереми Тюркотт томонидан нашр қилиниб 1972 йилда Пью бошчилигидаги инглиз медиклари томонидан такомиллаштирилган эди.
Ушбу таснифда билирубин, альбумин, протромбин вақти, клиник аниқланадиган асцит ва энцефалопатия инобатга олинади. Ҳар бир белги миқдорига кўра 1дан 3 баллгача баҳоланади.
Жами баллар миқдори 5-6, 7-9, ва 10-15 Child-Pugh циррози сифатида мос равишда A, B, ва C классларга ажратилади.
Жигар циррозида Child-Pugh бўйича балл тизими

Характеристика

1 балл

2 балл

3 балл

Энцефалопатия
(даража)

Йўқ

1-2 даража (ёки медикаментоз
компенсация қилинади)

3-4 даража (ёки или
рефрактерли)

Асцит

Йўқ

«кам миқдорда"

« ўртача –сезиларли "

Плазма альбумини (г/дл)

> 3.5

2.8-3.5

< 2.8

Протромбин вақти –вақтнинг узайиши сек.
(N=12-14 сек)

+ 1 – 4 сек

+ 4 – 6 сек

>+ 6 сек

Билирубин

1- 2 мг/дл
(ёки < 34,2 мкмоль/л)

2 – 3 мг/дл (ёки 34,2 –
51,3 мкмоль/л)

> 3 мг/дл (ёки >
51,3 мкмоль/л)


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling