Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари
Download 1.29 Mb.
|
Жигар раки
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII.Ўсмасимон жараёнлар.
- ЖИГАР БИРЛАМЧИ РАКИНИНГ МАКРОСКОПИК ШАКЛЛАРИ I.Тугунли шакли
- Метастазланиши
II.Ноэпителиал ўсмалар.
А.Гемангиома. Б. Инфантил гемангиоэндотелиома. В.Гемангиосаркома. Г. Эмбрионал саркома. Д. Бошқалар. III. Турли бошқа типдаги ўсмалар. А.Тератома. Б. Карциносаркома. В.Бошқалар Жигар ўсмаларнинг гистологик классификацияси (БЖССТ, 1983) IV.Таснифланмайдиган ўсмалар. V.Қон ишлаб чиқарувчи ва лимфоид тўқима ўсмалари. VI.Метастатик ўсмалар. VII.Эпителий аномалиялари. А. Гепатоцитлар дисплазияси. Б. Ўт йўллари аномалияси. VIII.Ўсмасимон жараёнлар. А.Гамартомалар. 1. Мезенхимал гамартома. 2. Билиар гамартома (микрогамартома, комплекс ван Мейенбурга). Б. Туғма билиар кисталар. В.Ўчоқли тугунли гиперплазия. Г. Компенсатор бўлакли гиперплазия. Д. Пурпурли жигар. Е. Гетеротопия. Ж. Бошқалар. Бирламчи гепатоцеллюлляр жигар кўпроқ (70-80%) ҳолларда учраса, холангиокарцинома камроқ (20—30 %) ҳолларда учрайди. ГЦР кўпинча жигар циррози билан бирга келади, холангикарцинома жигар циррози билан кам ҳолларда ( 25 %) биргаликда қўшилиб келади. ЖИГАР БИРЛАМЧИ РАКИНИНГ МАКРОСКОПИК ШАКЛЛАРИ I.Тугунли шакли — энг кўп учраб барча шаклдаги жигар ракининг 60—85 %ини ташкил этади.Деярли ҳамиша жигар циррози билан қўшилиб келади.Катталашган жигар паренхимасида кўплаб ўсма ўчоқлари –микроскопик ҳамда диаметри бир неча сантиметр бўлган макроскопик ўсмалар аниқланади.Ўсма ўсишининг унитар назариясига кўра дастлаб битта хавфли ўсма ўчоғи пайдо бўлиб кейинчалик ундан жигарнинг бошқа бўлакларида кўплаб метастик ўсмалар ривожланади. II.Массив шакли — бирламчи жигар ракининг деярли 25 %ини ташкил қилади.Ўсма асосан ўнг бўлакда учрайди ва жуда катта ўлчамгача етади.Массив шаклида жигар циррози жуда ҳам кам ҳолларда учрайди ва асосий ўсма ўчоғи атрофи кичик местатик ўчоқлар билан ўралган бўлади. III.Диффуз шакли – жигар ракининг бошқа шаклларига нисбатан кам ҳолларда (12 %) учрайди,жигарнинг ўлчамлари катталашади,атрофик цирроз фонида жигарнинг милиар карциноматози ривожланади. Метастазланиши Жигарнинг регионар лимфа тугунларига жигар дарвозаси,a.hepatica propria бўйлаб жойлашган лимфа тугунлар, v.portae атрофидаги ва v.cava inferiorнинг абдоминал қисми атрофидаги лимфа тугунлари киради.Бирламчи жигар ракининг регионар лимфа тугунлар(кўпинча— жигар дарвозаси ва жигар оёқчаси бўйлаб) кам ҳолларда (5 %) учрайди.Янада кам ҳолларда олдинги ва орқа кўкс оралиғи ва бўйин лимфа тугунларига лимфатик диссеминация кузатилади. Узоқ йиллар бирламчи жигар ракининг гематоген метастази деярли учрамайди деб ҳисоблашарди,аммо ҳозирги вақтда жигар раки 1,5—5 % ҳолларда қовурға ва умуртқа поғонасига метастаз бергандан кейин клиник намоён бўлиши аниқланаяпти.Бирламчи жигар раки 10% ҳолларда ўпкаларга метастаз бериши аниқланган.Бундан ташқари жигар бирламчи раки кам ҳолларда бўлса ҳам яқин аъзоларга — диафрагма,ошқозон,12-бармоқли ичак,буйрак усти безларига ўсиб ўтиши мумкин. Гепатоцеллюлляр ракнинг метастази гепатоцитларнинг функциясини (масалан:ўт ишлаб чиқариш) намоён этиши мумкин. Тх — бирламчи ўсмани баҳолаб бўлмайди. ТО — бирламчи ўсма тўғрисида маълумот йўқ. Т1 — томирларга инвазияси бўлмаган солитар ўсма. Т2 — томирларга инвазияси бўлган ўсма ёки диаметри 5 смгача бўлган кўплаб ўсмалар. ТЗ — бирламчи кўплаб ўсмалар,улардан бирининг диаметри 5 смдан катта ва v.portae ёки v. hepaticaнинг бош тармоғига ўсиб ўтади: Т3а - бирламчи кўплаб ўсмалар,улардан бирининг диаметри 5 смдан катта ; Т3b – ўсма v.portae ёки v. hepaticaнинг бош тармоғига ўсиб ўтади: Т4 – ўсма бевосита қўшни аъзоларга (ўт халтадан ташқари) ёки висцерал қорин пардага ўсиб ўтади. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling