Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


ДАВОЛАШ Тиббиётнинг турли соҳаларда эришилган ютуқларга қарамасдан жигар хавфли ўсмаларини даволашда жарроҳлик усули ҳамон «олтин стандарт»


Download 1.29 Mb.
bet9/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

ДАВОЛАШ
Тиббиётнинг турли соҳаларда эришилган ютуқларга қарамасдан жигар хавфли ўсмаларини даволашда жарроҳлик усули ҳамон «олтин стандарт» бўлиб қолмоқда.
Жигар циррози бўлмаган гепатоцеллюляр ракнинг хирургик даволаш усуллари.
Резекция – жигар циррози бўлмаган ГЦРнинг асосий даволаш усули ҳисобланади.
Жигарнинг чап бўлаги ўсмаларида қуйидаги операциялар бажарилади:
1) I сегментэктомия – жигарнинг дум бўлагини олиб ташлаш,жуда кам ҳолларда бажарилади;
2) Чап томонлама лобэктомия – II ва III сегментларни олиб ташлаш, кенг тарқалган операция ҳиобланади. Фақат II ёки III сегментни олиб ташлаш ҳеч қачон бажарилмайди;
3) Ўсма дум бўлакда жойлашганда I, II ва III сегментлар олиб ташланади.II ва III сегментларни олиб ташлаш, I сегментга бориш учун (доступ) бажарилади;
4) IV сегментни олиб ташлаш. Морфологик анатомиясига кўра ушбу операцияни квадрат бўлакни лобэктомияси деб айтиш мумкин,аслида бу термин амалда деярли ишлатилмайди;
5) Чап томонлама гепатэктомия – II, III, IV сегментларни олиб ташлаш.Айрим ҳолларда I сегментни ҳам олиб ташлашга тўғри келади;
6) Кенгайтирилган чап томонлама гепатэктомия – жигарни чап ярмини VI ва VIII сегментлар билан биргша олиб ташлаш.
Жигарнинг ўнг бўлаги ўсмаларида қуйидаги операциялар бажарилади :
1) VI сегментэктомия;
2) VIII сегментэктомия– жуда кам ҳолларда бажарилади;Фақат V ва VII сегментэктомия амалда қилинмайди.
3) VI-VII бисегментэктомия;
4) V-VIII бисегментэктомия;
5) Ўнг томонлама гепатэктомия – V, VI, VII, VIII сегментларни олиб ташлаш;
6) Ўнг лобэктомия ёки кенгайтирилган ўнг томонлама гепатэктомия ёки трисегментэктомия – IV, V, VI, VII ва VIII сегментларни олиб ташлаш.
Жигарнинг анатомик резекцияси (Brisbane классификацияси IHPBA 2000г.)

Анатомик
термин

Куино бўйича сегментлар

Хирургик амалиётлар терминологияси


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling