Бир қатор радионуклид ва кимёвий канцерогенлар (торий, радон нитрозамин, диоксин ва асбестоз ) ҳам ХКга юқори хавф омили ҳисобланади (W. Jarnagin, 2000).
Диагностика.
ХЦРда беморнинг шикояти носпецифик бўлиб, сриқлик,оғриқ, лихорадка касалликнинг кечки босқичларида аниқланади.
Диагноз комплекс текширишлар асосида қўйилади:
*Анамнез ва умумий кўрик, қоннинг биокимёвий ва клиник таҳлиллари, кўкрак қафаси рентгенографияси;
*Қорин бўшлиғи УЗКТси;
* Ўсмани тарқалганлик даражасини баҳолаш учун МРТ ёки КТ;
*Ўт йўлларини баҳолаш учун МР-холангиография. МР-холангиография информативлиги бўйича ЭРХПГ ва РКТ дан кўра устун ҳисобланади,чунки улар бирламчи склерозирловчи холангитни ХЦРдан фарқлай олишмайди;
*Онкомаркерлар – РЭА, СА-19-9, АФПни аниқлаш. Лаборатор диагностика муаммал эмас, спецификлиги ва сезгирлиги паст;
*ЭГДС ва колоноскопия,
*Қорин пардадаги метастазларни инкор қилиш учун лапароскопия;
*Даво бошлангунча ташхисни морфологик шарт бўлиб,бу тери орқали ингичка игнали биопсия, холангиостома орқали ёки эндоскопик олинган биопсиялар асосида амалга оширилади.
* ПЭТ-КТ аҳамияти ўрганилмоқда. ПЭТ КТ, МРТ, РКТ ларнинг операция олди этапида диагностик имкониятлари таққосланганда лимфа тугунларни зарарланганлигини баҳолашда ПЭТ Ктнинг аҳамияти юқорилиги,айниқса узоқлашган метастазларни аниқлашда ПЭТ КТ юқори информативлиги исботланган.
*Холангиокарциномани бирламчи ўчоғи ноаниқ жигарнинг метастатик ўсмаларидан қиёсий ташхислаш муҳим ҳисобланади.
Дифференциал диагностика.
ХЦРни жигарнинг ноонкологик касалликларидан (жумладан паразитар касалликлар), хавфсиз ўсмалардан (~20%), бошқа локализация хавфли ўсмаларининг жигардаги метастазларидан ва гепатоцеллюляр ракдан қиёсий ташхислаш керак.Агар пациентда жигардан ташқари ўсмаларнинг(ёки анамнестик маълумотлар) ва/ёки жигар циррози бўлмаса контрастли компъютер томографияда веноз фазасида контрастланиш аниқланса ХЦРга тахмин қилиш мумкин.
Лаборатор диагностика. Онкомаркер СА 19-9 ХЦР диагностикасида аҳамияти бўлсада,аммо ўсмани холангиоген этиологияли эканлигини тасдиқламайди. Морфологик диагностика асосий аҳамиятга эга бўлади.Ўт йўлларидан ривожланадиган жигар ичи ХЦР, аралаш гистологик тузилишга эга бўлиши – ГЦР ва ХЦР қўшилиб келиш ҳолатлари ҳам учрайди.Иммуногистохимик тахлил (бошқа этиологияли ўсма инкор қилингандан сўнг) цитокератин 7 ва 20 га бўялгандан кейин холангиокарциномани бошқа аденокарцинома турларидан ажратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |