Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Трансартериал радиоэмболизация (ТАРЭ)


Download 1.29 Mb.
bet14/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Жигар раки

Трансартериал радиоэмболизация (ТАРЭ) микросферага адсорбицияланганпредставляет лучевое воздействие радиоизотопа Иттрий 90 радиоизотопи (бета- нур чиқарувчи) билан нурли таъсир этиш усулидир.ГЦРда даво усули сифатида АҚШ ва Европанинг айрим давлатларида тасдиқланган.Ушбу усул микросферани эмболизация самараси ва локал нур терапияга асосланган.Эмболизацияловчи аралашма ўсмани озиқлантирувчи артерияга селектив киритилади,ТАХЭдан фарқли ўлароқ ТАРЭнинг ўсма тўқимасига кириш чуқурлиги микросферанинг кичиклиги туфайли каттароқ бўлади.
ТАРЭ ўтказилишига кўрсатма:
-ўсмани жигар паренхимасининг 70%дан кам бўлган ҳажмини мультинодуляр моно- ёки билобар зарарлагани;
Дарвоза венасининг тромбози ёки ўсма инвазияси ТАРЭга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.
Дистанцион нур терапия ГЦРда деярли қўлланилмайди.Агарда локорегионал давонининг бошқа вариантлари ва/ёки резекция имкони бўлмаса Т1 - Т4 босқичларда цирроз ва ўсмани пастки кавак вена, дарвоза венаси ва унинг тармоқларига инвазияси бўлмаса конформ 3 D (30–60 Гр) нур терапия ўтказилиши мумкин.
ГЦРни дори билан даволаш беморнинг умрини узайтириш мақсадида ўтказилади. Жигардан ташқари метастазлар,локал даво усулларидан кейин ўсманинг прогрессияси дори билан даволашга кўрсатма бўлиб ҳисобланади.ГЦР – цитотоксик терапияга резистент ҳисобланади.Химиотерапияга кўрсатма ва қарши кўрсатмани аниқлаш ГЦР билан даволаш тажрибасига эга бўлган мультидисциплинар ихтисослаштирилган марказлар компетенциясига киради.Жигар циррозининг қўшилиб келиши беморнинг умр кўришига конкурент таъсир кўрсатади. Суб- ва декомпенсациялашган циррозда ( Child-Pugh бўйича В ёки С класс) цитотоксик даво ўтказилмайди.
Тизимли химиотерапия ўтказилгунча ва даволаш жараёнида албатта қуйидаги стандарт текширишларни ўтказиш шарт ҳисобланади:
*Кенгайтирилган қон таҳлили (Leu, Hb, Plt);
*Қон биохимик таҳлили (глюкоза, креатинин, умумий билирубин ва (+фракциялари),умумий оқсил, альбумин, жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, гамма-ГТ, ишқор фосфатаза);
*СРО (С-реактив оқсил);
*Коагулограмма (МНО – ед, ПВ (протромбин вақти) - сек);
*Альфа- фетопротеин (АФП) Ме/мл;
*ЭГДС;
* Контрастли КТ ёки МРТ;
ГЦРни замонавий химиотерапия имкониятлари чегараланган. Сорафениб – ҳозирги кунда беморнинг умрини узайтирадиган ягона препарат ҳисобланади.ГЦР. Сорафенибнинг бошланғич суткалик дозаси 800 мг. Кучли ифодаланган (≥2 даража) специфик токсиклик ривожланганда суткалик доза 600/400/200 мггача пасайтирилиши ва вақтинча танаффус қилиниб кейинчалик дозаси редукция қилинади.
Сорафениб диарея, АД кўтарилиши, астения ва терида тошма.эритема,қичиш, ва кафт-товонэритродизэстезияси (ладонно- подошвенный синдром) каби ножўя таъсирлари билан асоратланиши мумкин. Ушбу асоратлар дозани редукция қилиш ёки қисқа муддатли танаффус ҳамда симптоматик даво билан ўтиб кетади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling