Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Холангиоцеллюляр ракнинг морфологик ўзига хослиги


Download 1.29 Mb.
bet18/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Жигар раки

Холангиоцеллюляр ракнинг морфологик ўзига хослиги.
Даволаш бошлангунча ташхисни морфологик тасдиқлаш шарт.Ўт йўллари раки ташхиси гистологик текшириш натижаси аденокарциномани аниқланса (масалан, цитокератин фенотипи СК7+ СК20-) тасдиқланган ҳисобланади.
Япон олимлари (Liver Cancer Study Group of Japan (LCSGJ)) ХЦРни 3 та макроскопик турга ажратишни таклиф этишган. Тугунли тип – фиброз капсуласи йўқ юмалоқ тугун бўлиб экспансив ўсиш шаклига эга бўлади,жигар паренхимасининг периферик қисмида жойлашади.Ушбу ўсмани чегаралари осон аниқланади,портал триадани катта тармоқларига ўсиб ўтмайди.
Перидуктал-инфильтратив тип – ўсма катта ўт йўли бўйлаб тарқалади,атроф қон томирлари,нервлар ва жигар паренхимасига ўсиб ўтади, натижада периферик ўт йўллари кенгаяди.
Ўт йўли ичи типи – ўсма ўт йили ичида ўсади ( полипга ўхшаб) ва унинг деворига ўсиб ўтади ҳамда ўт йўли окклюзиясини чақиради.Бу тип катта ўт йўлларида учрайди.
Лимфоген метастазланишни ўсмани жигардаги локализациясига кўра 3 йўли фарқланади:
  • Гепатодуоденал йўл (энг кўп учрайди);
  • Диафрагмал йўл (жигар боғлама аппарати орқали );
  • Торакал йўл(кичик чарви, меъда кардиал қисми ва кичик эгрилик орқали);

Тх — бирламчи ўсмани баҳолаб бўлмайди.
Т0 — бирламчи ўсма тўғрисида маълумот йўқ.
Тis –карционома in situ (ўт йўли ичи ўсмаси)
Т1 — томирларга инвазияси бўлмаган солитар ўсма.
Т2а — томирларга инвазияси бўлган солитар ўсма.
Т2b—томирларга инвазияси бор ёки йўқ бўлган бирламчи кўплаб ўсмалар;
Т3 – ўсма висцерал пардага ёки қўшни аъзоларга ўсиб ўтади катта ;
Т4 – ўсма ўт йўлларига атрофига ўсиб ўтади.
N—регионар лимфа тугунлар
(ўнг бўлак жигар ичи холангиокациномаси учун(жигар дарвозаси –умумий ўт йўли, а.hepatica, v.portae ва ductus cysticus),парадуоденал ва препанкретик лимфа тугунлар);
(чап бўлак жигар ичи холангиокациномаси учун (жигар дарвозаси ва меъда-жигар лимфа тугунлари);
(жигар ичи холангиокациномасида ўсмани йўғон ичакка ўсиб ўтиши ва/ёкипарааортал ва паракавал лимфа тугунлардаги метастази М1 деб баҳоланади);
Nx- регионар лимфа тугунлар ҳолатини баҳолаб бўлмайди.
N0 - регионар лимфа тугунларда метастаз йўқ;
N1- регионар лимфа тугунларда метастаз бор;

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling