Цитотоксик полихимиотерапия эффективлиги ~20% ҳолларда кузатилади,лекин беморнинг умрини узайтирмайди.Сорафениб бўлмаганда химиотерапия антрациклин-/платин сақловчи препаратлар фторпиримидинлар билан комбинацияда ўтказилади. ГЦРда химиотерапия сурункали В ёки вирусга ташувчанлик бўлганда вирусга қарши дорилар – нуклеотидлар аналоглари (масалан: энтекавир 0,5 ёки 1 мг/сут) билан биргаликда ўтказилади. Сурункали гепатит С тизимли химиотерапия ўтказишга монелик қилмайди: иммуносупрессия фонида HСV-инфекцияни активлашуви тўғрисида маълумотлар йўқ, аммо химиотерапия сурункали гепатит С билан беморларда гепатотоксиклик ва кимёвий гепатит билан асоратланиши кўпроқ кузатилади. Сурункали гепатит С фонидаги ГЦР да вирусга қарши специфик даво талаб қилинмайди.Жигарни кимёвий зарарланиши профилактикаси учун носпецифик терапия - урсодезоксихол кислота (10–15 мг/кг/сут), S-адеметионин (800 мг/сут) тавсия этилади.Эссенциал фосфолипидларнинг самараси йўқ.
Норезектабел колоректал ракининг жигарга метастази бўйича ўтказилган химиотерапиянинг самараси жуда пастлиги ва токсиклиги юқорилиги сабабли 1990-йилларда ушбу даво усули умуман ўтказилмаслиги мақсадга мувофиқ деб топилган.Ўша вақтларда химиотерапиянинг стандарт тартиби 1-линия бўйича 5-фторурацил ва лейковорин комбинацияси ҳисобланиб унинг самарадорлиги 16—21 %га тенг бўлган.
Клиник амалиётга янги препаратларни (иринотекан, оксалиплатин ва б.қ.) ва янги схемаларни (FOLFOX, IFL, XELOX, FOLFIRI) киритилиши жигарнинг метастатик ракида химиотерапиянинг ўрни бўйича қарашларни ўзгартирди.Юқорида қайд этилган схемаларнинг самарадорлиги 35—39 %га етди.
ГЕПАТОЦЕЛЛЮЛЯР РАКДА ХИМИОТЕРАПИЯ ТАРТИБИ.
|
ДОРИ ВОСИТАСИ НОМИ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
| |
Сорафениб 400м 2 кунига 2 маҳал то ўсмани прогрессиясигача
|
Монохимиотерапия
|
Доксорубицин 75 мг/м2 1 3 \афтада 1 марта
| |
Гемцитабин 1000 мг/м2 1,8 ва 15 кунлар ҳар 28 кунда
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |