N — регионар лимфа тугунлар
Nx- регионар лимфа тугунлар ҳолатини баҳолаб бўлмайди.
N0 - регионар лимфа тугунларда метастаз йўқ;
N1- регионар лимфа тугунларда метастаз бор;
М — узоқлашган метастазлар
МО — узоқлашган метастазлар йўқ.
Ml - узоқлашган метастазлар бор.
TNM бўйича КЛИНИК КЛАССИФИКАЦИЯ (гепатоцелюляр рак- С 22.0 ) (2009)
Босқич
|
т
|
N
|
М
|
I
|
Т1
|
N0
|
МО
|
II
|
Т2
|
N0
|
МО
|
III
|
Т1
|
N1
|
МО
| |
Т2
|
N1
|
МО
| |
ТЗ
|
N0, N1
|
МО
|
IVA
|
Т4
|
Ҳар қандай
N
|
МО
|
IVB
|
Ҳар
қандай
Т
|
Ҳар қандай
N
|
Ml
|
Босқичига кўра гуруҳлаш
КЛИНИКАСИ
Жигар ракининг клиникаси сездирмасдан секин бошланиши,субъектив симптомларнинг носпецификлиги, ва касалликнинг шиддат билан тез кечиши билан характерланади.Шунинг учун жигар раки аксарият ҳолларда касалликнинг кечки босқичларида аниқланади.
Беморлар касаллик биринчи симптомлари бошлангандан кейин ўртача 3 ой ўтгандан кейин шифокорларга мурожаат қилишади.75 % ҳолларда беморларнинг илк шикоятлари озиб кетаётганликлари,иштаҳа йўқлиги,қоринда оғриққа бўлади.Беморларнинг ярмидан кўпи ўзлари жигар соҳасида ўсма борлигини аниқлашади.
Кейинчалик аксарият беморларда кучли ифодаланган ҳолсизлик,апатия,қорин ҳажмини катталашуви,тери ва шиллиқ пардаларнинг сарғайиши,тана ҳароратини кўтарилиши,кўнгил айниши,қайт қилиш,танада шишлар пайдо бўлиши,бурун қонаши кузатилади.
Асосий объектив симптом бўлиб гепатомегалия ҳисобланади,бу симптом 90 % беморларда учрайди.Жигарнинг пастки қирғоғи linia clavicularis media бўйича ўртача 5—10 смга ошади.Юқори чегараси III қовурғага етади,кўкрак қафасининг олд-орқа ўлчамлари ҳам ошади.Пальпацияда жигар консистенцияси «тошдек» қаттиқ бўлади,беморларнинг ярмидан кўпида жигарнинг олдинги қирғоғи бўйлаб турли ўлчамдаги кўплаб тугунлар аниқланади.Ўсманинг ўлчами катталашиб бориб v.portae тармоқларини босиб қўяди,натижада портал гипертензия,сленомегалия,қизилўнгач веналарининг кенгайиши кузатилади.
70 % беморлар ўнг қовурға ёйи остида,эпигастрияда ёки умуртқа поғонаси соҳасида оғриққа безовта бўлади. Оғриқ ўсманинг ўсиши туфайли жигарнинг глиссон капсуласини тортилиши,айрим ҳолларда перигепатит туфайли келиб чиқади.Оғриқ дастлаб ҳар вақтда даврий характерда бўлиб юрганда ва жисмоний зўриқишда пайдо бўлади ва кейинчалик доимий характерга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |